Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
С 25 по 31 июля не забудьте отчитаться по холодной воде Как изменится стоимость полисов ОСАГОКак рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за июль 2025 года

Мувофиқликни баҳолаш органлари қандай тайинланади

16.07.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2025 йилдаги 432-сон қарори билан Мувофиқликни баҳолаш органларини тайинлаш (нотификация қилиш) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, у уч ойдан сўнг кучга киради.

 

2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳужжат билан Мувофиқликни баҳолаш органларини тайинлаш (нотификация қилиш) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидагилар белгиланган:

  • тайинловчи (нотификацияловчи) органга ва мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинланган (нотификацияланган) органларга қўйиладиган талаблар;
  • мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинланган (нотификация қилинган) органларнинг мажбуриятлари;
  • реестрни юритиш тартиби;
  • мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинланган (нотификация қилинган) органнинг мақомини олиш ва ўзгартириш тартиби.

 

Мувофиқликни баҳолаш органини тайинлаш (нотификация қилиш) учун қуйидаги талаблар белгиланган:

  • Мувофиқликни баҳолаш органлари билан манфаатлар тўқнашувининг йўқлиги;
  • ўз фаолиятини холислик ва беғаразлик асосида ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • мувофиқликни баҳолаш органини тайинлаш тўғрисидаги ҳар бир қарорнинг мувофиқликни баҳолаш органи билан боғлиқ бўлмаган ваколатли шахслар томонидан қабул қилиниши;
  • мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинланган (нотификация қилинган) органлардан олинган маълумотларнинг махфийлиги.

 

Мувофиқликни баҳолаш органлари тегишли техник регламентларга мувофиқ мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини бажариш учун қуйидаги шартларда тайинланиши (нотификация қилиниши) мумкин, башарти улар:

  • мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик шахслар;
  • охирги уч йил мобайнида маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш тажрибасига эга бўлса;
  • белгиланган соҳа доирасида маҳсулот синовларини ўтказиш учун ўзларининг аккредитациядан ўтган синов лабораторияларига эга бўлиши;
  • мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини тайинланган (нотификация қилинган) органларни жалб этган ҳолда қўллаш назарда тутилган тегишли техник регламентларда белгиланган махсус талабларга, агар бундай талаблар техник регламентларда белгиланмаган тақдирда эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган махсус талабларга мувофиқ бўлса.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова