Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

«In vitro» кўчатларини сотиб олишга субсидия ажратилади

30.07.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2025 йилдаги 468-сон қарори билан «In vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган «in vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун аризалар бериш ва уларни кўриб чиқиш;
  • пайвандтагли мева ва ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш;
  • пайвандтагли мева ва ток кўчатларини парваришлаш мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш.

 

Субсидиялар Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:

  • мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган «in vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева дарахтларини сотиб олиш қийматининг 50 фоизи янги интенсив боғ барпо этган ва уларни дала четларига, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофига эккан талабгорга, лекин битта пайвандтагли мева дарахтига 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  • мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган данаксиз ва янги ток навларига 7,5 минг сўм ва маҳаллий ток кўчатларига 2 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

 

Маълумот учун: «in vitro» (лот. — «шиша ичида») — «пробиркада», яъни сунъий шароитларда, организм ёки табиий муҳитдан ташқарида ўтказиладиган тажрибаларни англатувчи атама.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова