Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как будем отдыхать на День независимости Как использовать бюджетные субсидии Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за август 2025 года Как перевести основные средства в инвестиционную недвижимость Трансформационные корректировки, связанные с инвестиционной недвижимостью

Болалар боғчаси учун кимларга субсидия тўланади

05.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йилдаги 484-сон қарори билан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она ва оталарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тартиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан тегишли низом тасдиқланган бўлиб, тўловлар Президентнинг 14.11.2024 йилдаги "Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-185-сон Фармони билан назарда тутилган.

 

Моддий ёрдам олувчилар реестри яратилади, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш эса автоматлаштирилади (инсон иштирокисиз).

 

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёлғиз она ва оталар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими" ахборот тизими ва ЯИДХП орқали, шунингдек "Инсон" ижтимоий хизмат марказлари ёки Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиб моддий ёрдам олиш учун ариза бериши мумкин.

 

Маблағларни ўтказиш олувчиларнинг "ижтимоий карта"сига, у мавжуд бўлмаганда эса АТ "Халқ банки"да очилган банк карталарига амалга оширилади. Молиявий ёрдам олувчилардан банк карталарини очиш учун ҳақ олинмайди.

 

Моддий ёрдам бола уч ёшга тўлгунига қадар бир нафар фарзанд учун БҲМнинг 1,5 баравариггача миқдорида (эгизак бўлса, иккиси учун) ижтимоий шартнома асосида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова