Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как списать безнадежную задолженность по ВЭД-контрактам Если выдали сельхозпродукцию в натуральной форме Как поддержат отечественных производителей продукции из полимеров этилена и пропилена Как рассчитывать заработную плату при сдельной оплате труда Как определять доход от безвозмездно полученного имущества (услуг)

Маданий мерос соҳасида қандай давлат хизматлари кўрсатилади

15.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2025 йилдаги 512-сон қарори билан Маданий мерос соҳасидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди.

 

Хусусан, Президентнинг 24.05.2024 йилдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида"ги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

  • моддий маданий мерос объектини Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритиш ва чиқариш;
  • Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекциялари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотномалар бериш;
  • археология объектларини Археология объектлари давлат каталогига киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.

 

Мазкур давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.

 

Давлат кадастри республика ҳудудида жойлашган барча моддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

 

Давлат кадастрида ахборот алифбо-рақамли (матн, жадваллар, рўйхатлар) ва чизиқли-график (рақамли-график чизмалар, режалар, схемалар, уч ўлчамли моделлар, қирқимлар ва ўлчамлар) шаклларда юритилади.

 

Давлат кадастри қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • моддий маданий мерос объектларининг географик жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар;
  • моддий маданий мерос объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисоблаш.

 

Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни давлат кадастрига киритиш ёки ундан чиқариш:

  • давлат мулки бўлган маданий мерос объектларига нисбатан – маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифлари асосида;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган маданий мерос объектларига нисбатан – юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова