Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что меняет №ПП-268 в механизмах перехода долей в ООО Можно ли оплачивать закуп сельхозпродукции с пластиковых карт подотчетных лиц Как оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль

Айрим оилаларга сув таъминоти учун субсидиялар ажратилади

18.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2025 йилдаги 515-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон Фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ўрнига артезиан қудуқларини бурғулаш, уларнинг хонадонларига сув насосларини ўрнатиш ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилади.

 

Низомга кўра, субсидия артезиан қудуқларини бурғилаш, сув насосларини ўрнатиш ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш харажатларининг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

 

Мазкур хизматлар "Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестри"га киритилган тадбиркорлар томонидан "Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими" АТ орқали кўрсатилади.

 

Субсидиялар субсидия олувчиларга бир вақтнинг ўзида қуйидаги барча шартларга риоя этилган тақдирда берилади:

  • субсидия олувчиларнинг яшаш жойи бўйича артезиан қудуғини бурғилаш, сувни тозалаш учун насос ва фильтрни сотиш ва ўрнатиш ишлари Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади;
  • маҳалла фуқаролар йиғини раисининг, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг масъул вакилларининг қудуқ қазилганлиги ҳамда насос ва фильтр ўрнатилганлиги факти тўғрисидаги хулосаси иш жойида тузилган бўлса;
  • Субсидия олувчилар томонидан қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш натижасида олинган сувнинг яроқлилиги тўғрисидаги хулоса Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг масъул ходимлари томонидан жойида берилган.

 

Бунда, субсидия олувчининг вояга етган муомалага лаёқатли оила аъзоси ёки унинг қонуний вакили "Инсон" марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш орқали "Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими" АТда рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

"Инсон" маркази ходими ёки ижтимоий ходим субсидия олувчининг вояга етган муомалага лаёқатли оила аъзоси ёки унинг қонуний вакили номидан "Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими" АТда рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома юборади.

 

Тадбиркор белгиланган муддатда субсидия олувчининг яшаш манзилига етиб бориши, артезиан қудуғини бурғилаб, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини ўрнатиши лозим.

 

Субсидия ажратишни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги хабар Ишчи гуруҳ томонидан "Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими" орқали автоматик тарзда юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова