Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что меняет №ПП-268 в механизмах перехода долей в ООО Можно ли оплачивать закуп сельхозпродукции с пластиковых карт подотчетных лиц Как оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланиладиган дори воситалари рўйхати тўлдирилди

20.08.2025

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (18.08.2025 й. АВ рўйхат рақами 3611-1-сон) билан Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига (18.08.2025 й. АВ рўйхат рақами 3611-сон) қўшимчалар киритилди.


Рўйхат Президентнинг 26.10.2022 йилдаги "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-411-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда у 51 та (34 та эди) дори воситаси ва 118 та (117 та эди) тиббий буюмни ўз ичига олади.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова