Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как определить таможенную стоимость экспортерам по новому Положению Можно ли продавать товар в литрах, если за ИКПУ закреплена единица измерения – кг Как получить в аренду государственную недвижимость Какие налоги уплачивают сельскохозяйственные предприятия

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда

26.08.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 21.08.2025 йилдаги ПФ-142-сон Фармони билан эркин рақобат муҳитини шакллантириш ва хизматлар сифатини янада оширишга қаратилган телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш учун Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда.

 

"Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонуннинг 9 ва 11-моддаларига мувофиқ, Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникациялар соҳасида ваколатли давлат органи, Агентлик эса тартибга солувчи орган ҳисобланади.

 

Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини мониторинг қилиб боради. У молиявий жиҳатдан ва ваколат доирасида қарор қабул қилишда мустақил, шунингдек ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор ҳисобланади. Агентлик бошқарув ходимларининг 31 та штат бирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

 

Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари:

  • 2025 йилда – Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
  • 2026 йилдан бошлаб – Давлат бюджети маблағлари;
  • телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилгани учун давлат божидан тушумларнинг 5 фоизи;
  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова