Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как определить таможенную стоимость экспортерам по новому Положению Можно ли продавать товар в литрах, если за ИКПУ закреплена единица измерения – кг Как получить в аренду государственную недвижимость Какие налоги уплачивают сельскохозяйственные предприятия

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади

04.09.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2025 йилдаги 551-сон қарори билан Ишончли учинчи тараф хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишончли учинчи тараф хизмати – бу ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш мақсадида электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш фаолиятидир.

 

Президентнинг 24.05.2023 йилдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ «Ишончли учинчи тараф» тамойили асосида Ўзбекистон ҳудудида берилган рақамли имзо билан тасдиқланган рақамли ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имконини берувчи «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базаси яратилади.

 

Ҳужжат билан Ишончли учинчи тараф хизмати фаолиятини тартибга солувчи Низом тасдиқланди ва у қуйидагиларни белгилайди:

  • Ишончли учинчи тараф хизматининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • хизматнинг ЭРИ марказлари ва ахборот тизимлари билан ўзаро ишлаш тартиби;
  • рақамли ҳужжатлар ҳақиқийлигини тасдиқлаш ва «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базасини юритиш тартиби.

 

Ишончли учинчи тараф хизмати функцияларини амалга оширувчи шахс ваколатли давлат органи томонидан тайинланади ва идоралараро ва трансчегаравий ахборот алоқаси жараёнида электрон ҳужжатларнинг дахлсизлиги ҳамда ишончлилигини сақлаш кафолатларини вақтнинг муайян пайтида таъминлаш бўйича ахборот воситачиси сифатида иш юритади, шунингдек уларнинг юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди.

 

Ишончли учинчи тараф хизматининг асосий вазифалари:

  • электрон ҳужжатдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини, унинг ҳужжатни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш ва унинг юридик кучини тасдиқлаш;
  • идоралараро электрон ҳамкорлик жараёнида электрон ҳужжатларнинг бутлиги ва ишончлилигини вақтнинг муайян пайтида таъминлаш бўйича ахборот воситачиси функцияларини бажариш;
  • хорижий давлатларнинг ишончли хизматлари томонидан ҳақиқийлиги тасдиқланган электрон ҳужжатларнинг Ўзбекистон ҳудудида юридик кучга эга эканлигини тасдиқлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 03.09.2025 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова