Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если иностранная компания ремонтирует вашу недвижимость за рубежом Если услуги оказывает иностранец – не предприниматель Налоги и сборы в Узбекистане в 2025 году: виды, ставки, сроки сдачи отчетности и уплаты Как исправлять ошибки прошлых лет

Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизими жорий этилмоқда

11.09.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 08.09.2025 йилдаги ПФ-160-сон Фармони билан ҳуқуқий ахборотни проактив шаклда етказиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Мақсад ва вазифалар:

  • ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни юксалтиришда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш;
  • ҳуқуқий ахборотни манзилли ва мақсадли етказиш;
  • ҳуқуқий ахборотни етказишнинг самарадорлиги паст усулларини, хусусан "давра суҳбатлари", учрашувлар ва семинарларни тубдан қисқартириш. 

 

2026 йил 1 февралга қадар Lex.uz орқали "ақлли тарғибот" шаклида "проактив қонунчилик" тамойили жорий этилади, унга мувофиқ:

  • Lex.uz Солиқ органлари портали ва ЯИДХП билан интеграция қилинади;
  • Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторининг ҳар бир коди Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичининг тегишли гуруҳига, шунингдек тегишли давлат хизматларига бириктирилади;
  • тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг soliq.uz тизимидаги шахсий кабинетига уларнинг розилиги билан фаолият турига доир қабул қилинган янги НҲҲлар мазмуни ҳақида ахборот юборилади;
  • ЯИДХП фойдаланувчиларининг шахсий кабинетига уларнинг розилиги билан фойдаланган ёки келгусида фойдаланиши мумкин бўлган хизматларни автоматик таҳлил қилиш асосида зарур НҲҲларга ҳаволалар юборилади.

 

Шунингдек НҲҲлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталидаги лойиҳалар мазмуни ҳақида жисмоний ва юридик шахсларга ахборот юбориш орқали "ҳуқуқий тарғибот лойиҳадан бошланади" тамойили жорий этилади.

 

2026 йил 1 мартдан "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали НҲҲларни ижрочиларга етказиш, уларнинг моҳияти ва мазмунини тушунтириш фаолияти устидан назоратнинг янги тартиби ишга туширилади.

 

НҲҲларнинг моҳияти ва мазмунини ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан назорат қилиш учун Адлия вазирлиги "Ijro.gov.uz"да ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекасини юритади.

 

"Ҳуқуқий ахборот сиз учун қулай вақтда" тамойили асосида ҳуқуқий ахборотни тарқатишда фуқаролик жамияти институтлари, ННТлар ва тадбиркорлик субъектлари фаол иштирок этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова