Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Зеленые тарифы» на излишки энергии из ветровых и солнечных источников могут быть снижены в 2026 году Как будет работать «рейтинг крупных заемщиков» в Узбекистане Как учитывать потери от простоев

Пахта ва донни электрон қабул қилиш тартиби ўзгартирилди

11.09.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2025 йилдаги “Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 573-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ушбу ҳужжат  Президентнинг 17.01.2025 йилдаги ПФ-7-сон Фармонини ижро этиш доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, пахта ва ғаллани қабул қилиш тизимини модернизация қилиш ҳамда бу жараёнларда электрон ҳисоб тизимини жорий этишга қаратилган.

 

Қарор билан пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Низомда ахборот тизимларининг ишлаш тартиби, мақсад ва асосий вазифалар, шунингдек, техник операторлар ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил белгилаб берилган.

 

Асосий мақсад – замонавий ахборот технологиялари ва электрон ҳужжат айланиши орқали қабул қилинаётган маҳсулотлар ҳисобининг шаффофлиги, тезкорлиги ва ишончлилигини таъминлашдир.

 

“Agrotarozi”, “Hosil qabuli” ва “AgroDocs” каби асосий ахборот тизимларининг фаолияти 2025 йилдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги назоратидаги республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Қабул қилинган чора-тадбирлар пахта ва ғаллани рақамли технологиялар асосида қабул қилишнинг шаффоф, замонавий ва самарали тизимини яратишга қаратилган. Бу коррупция ва суиистеъмолчилик хавфини минималлаштириш, ҳисоб ва назорат сифатини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳамда бозор операторлари учун иш шароитларини яхшилаш имконини беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 09.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усмонова