10.09.2025 йилда Президентнинг ПҚ-162-сонли “Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасалари талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда маърифатпарвар ва улуғ педагог Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилади.
Стипендия ҳар бир педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаси бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган бир нафар талабага берилади. Номзодлар танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.1993 йилдаги ПФ–555-сон “Ўзбекистонда ёшларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади. Шу тариқа, ушбу стипендия педагог кадрлар тайёрлаш тизимида истиқболли талабаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг яна бир муҳим воситасига айланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2025 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова