Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если малое предприятие продает товары через Uzum Market Денег на расчетном счете не хватает: какие налоги оплатить первыми? Для чего создается новая система по земельным участкам – «E-YER NAZORAT»

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди

16.09.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 08.09.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-275-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президент 05.05.2025 йилдаги "Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси негизида яратилди. У ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги тўғрисидаги Низом тасдиқланди. У агентликнинг мақоми, вазифа ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

Агентликнинг асосий вазифалари:

  • таълим ташкилотларида ички сифат назорати мезонлари ва тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва самарали амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар бериш;
  • таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чоралар самарадорлигини ўрганиш бўйича илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

 

Агентлик тузилмасига Агентликнинг марказий аппарати ва Миллий малака тизимини ривожлантириш институти киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова