Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в октябре 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за III квартал 2025 года по форме 4-kb (sanoat) Как уплачивают социальный налог отдельные категории физических лиц Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за сентябрь 2025 года

Ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги қандай баҳоланади

19.09.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2025 йилдаги "Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини жорий этиш тўғрисида"ги 580-сон қарори қабул қилинди.

 

2025 йил декабридан бошлаб "Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги" электрон платформаси орқали мамлакатнинг ички инвестиция иқлимини баҳолаш жорий этилади.

 

Ҳужжат билан ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини баҳолаш регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • рейтинг баҳолаш йўналишлари, омиллар ва кўрсаткичлар;
  • оператор ва баҳолаш иштирокчиларининг мажбуриятлари;
  • электрон платформага маълумотларни киритиш тартиби;
  • рейтинг кўрсаткичларининг хусусиятлари ва уларни баҳолаш мезонлари;
  • баҳолаш натижаларини тақдим этиш ва улардан фойдаланиш.

 

Электрон платформа орқали рейтингни баҳолаш 2025 йил якунлари бўйича тажриба сифатида ва 2026 йилдан бошлаб регламентга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилади.

 

Баҳолаш жараёнида, жумладан ҳудуд (туман/шаҳар) инвестиция салоҳиятини ҳисоблаш электрон платформасига статистик маълумотларни киритишда туман (шаҳар) тадбиркорлари орасида сўровномалар ўтказиш ва бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг балларини ҳисоблаш назарда тутилган.

 

Инвестиция салоҳияти – ҳудуд (туман/шаҳар)нинг меҳнат, табиий, ер, молиявий, технологик ва инновацион ресурслар, шунингдек инфратузилма ва рақобатбардошлик бўйича ривожланиш даражасини акс эттирувчи кўрсаткичлар йиғиндисини ташкил этувчи рейтинг баҳолаш йўналиши.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 18.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова