Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли в договоре аренды указывать минимальные ставки арендной платы Как создать «гибридный счет-фактуру» в сервисе DIDOX.UZ Внимание: изменения в условиях просмотра публикаций Как учитывать списание ГСМ

Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади

21.10.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2025 йилдаги 652-сон "Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ҳамда касбий маҳоратини аниқлаш бўйича тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 15.11.2024 йилдаги ПҚ-391-сон ва ПҚ-392-сон қарорлари билан умумий ўрта таълим мактабларида "Мусиқа маданияти" ва "Жисмоний тарбия" фанларини ўқитишни тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фанлар бўйича ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланган.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб "Мусиқа маданияти" ва "Жисмоний тарбия" фанлари ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолашнинг миллий тизими жорий этилади.

 

Миллий аттестация икки босқичда ўтказилади:

  • биринчи босқичда – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовларини ўтказиш;
  • иккинчи босқичда – тегишли равишда Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги томонидан амалий (ижодий) синовларни ўтказиш.

 

Тест синовидан ўтиш учун талабгор ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши керак, шундан сўнг талабгор тест синови ўтказиладиган сана ва жой ҳақида маълумот олади.

 

Тест натижалари халқаро методология – Rash модели асосида ҳисобланади. А+, А, В+, В, С+, С баҳолаш сертификатлари электрон шаклда 3 йил муддатга берилади.

 

Амалий (ижодий) имтиҳон ва тест синовларининг ўртача натижалари бўйича:

  • 70 ва ундан юқори балл – А+;
  • 65 – 69,9 – А;
  • 60 – 64,9 – В+;
  • 55 – 59,9 – Б;
  • 50 – 54,9 – C+;
  • 46 – 49,9 – Б.

 

В+ ва ундан юқори даражадаги сертификат олган ўқитувчининг ойлик иш ҳақига қонунчиликда белгиланган тартибда устама ҳақ тўланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • "Мусиқа маданияти" ва "Жисмоний тарбия" фанлари ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификатлар бериш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ўқитувчининг маълумот даражаси ва касбий маҳорати тўғрисидаги сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

                                                   Лола Абдуазимова