 Президентнинг ПҚ-189-сон қарорида сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантирувчи инвесторлар учун салмоқли имтиёзлар пакети, шу жумладан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган.
Президентнинг ПҚ-189-сон қарорида сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантирувчи инвесторлар учун салмоқли имтиёзлар пакети, шу жумладан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган.
22.10.2025 йилдаги ПҚ-189-сон «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга мувофиқ 2026 йил 1 январдан сунъий интеллект технологияларини жорий этишни назарда тутувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник шартлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан мажбурий равишда келишилиши лозим.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳаларга эга инвесторлар учун ҚҚС, фойда солиғи ва ЖШДС бўйича қуйидаги имтиёз ва преференциялар назарда тутилмоқда:
1. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича ҚҚСдан озод қилинадиган айланма
Агар СКнинг 260-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини, шунингдек улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни реализация қилиш айланмаси солиқ солишдан озод қилинади.
2. ҚҚСдан озод қилинган товарларни Ўзбекистонга олиб кириш
Қуйидагиларни республика ҳудудига олиб кириш солиқ солишдан озод қилинади:
- тасдиқланган рўйхат бўйича олиб кириладиган, ўхшаши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар;
- телекоммуникация операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан сотиб олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситалари – махсус ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлганда.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/qachon_hodim_vaqtincha_boshqa_ishga_utkazishni_talab_qilishga_haqli





 
                    