Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Зеленые тарифы» на излишки энергии из ветровых и солнечных источников могут быть снижены в 2026 году Как будет работать «рейтинг крупных заемщиков» в Узбекистане Как учитывать потери от простоев

Касбий таълим тизими ислоҳ қилинади

31.10.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 23.10.2025 йилдаги "Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-316-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

  • халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини 250 тага етказиш;
  • 9-синф битирувчиларини касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизгача етказиш;
  • касбий таълим тизимида дуал таълим улушини амалдаги 9 фоиздан 40 фоизгача етказиш;
  • касбий сертификатга эга бўлган ишлаб чиқариш таълими усталари улушини 30 фоизга етказиш;
  • хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган ўқитувчилар сонини 100 нафардан 2 500 нафарга етказиш.

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг янги тартиби жорий этилади, унда дастурлар:

  • "Атрофимиздаги касблар" дастури асосида – МТТда 5 ёшдан бошлаб болаларда ўйинлар орқали турли касблар ҳақида дастлабки тасаввур шакллантирилади;
  • "Касблар алифбоси" дастури асосида – умумий ўрта таълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчиларига турли касбларнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар беради ва уларда дастлабки касбий қизиқишни ривожлантиради;
  • "Касблар олами"  дастури асосида– 5-6 синф ўқувчиларида касбий фаолият ва меҳнат соҳаларига қизиқишни ривожлантиради ва келажакда касб танлашга тайёрлаш учун замин яратади;
  • "Менинг келажакдаги касбим" дастури асосида – 7-9-синф ўқувчиларида касбий қизиқиш, қобилият ва иқтидор аниқланади, уларни академик таълим ёки касбга йўналтириш ишлари ташкил этилади. 

 

2028 йилдан бошлаб техникумга йўналтириш 9-синф якуни бўйича ўтказиладиган имтиҳон натижасига кўра амалга оширилади,  мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.

 

2026 йилдан бошлаб ҳар йили 5 май «Касб ва меҳнат куни» сифатида нишонланади.

 

Касбий таълим мазмуни ва сифатини ошириш

 

Техникумлар педагогларининг малакасини ошириш тартиби белгиланди, унга мувофиқ:

  • умумтаълим фанлари ўқитувчиларининг малакаси А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказларида оширилади;
  • махсус фанлар ўқитувчилари етакчи олий таълим ташкилотларида малака оширадилар.
  • ишлаб чиқариш таълими усталари ҳудудий илғор касб-ҳунар маҳорати техникумларида ва тегишли соҳалар бўйича белгиланган тартибда малака ошириш фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларда малака оширадилар;
  • ҳар йили 50 нафардан ишлаб чиқариш таълими усталари малака ошириш жараёнида энг яхши натижа кўрсатган умумтаълим ва махсус фанлар ўқитувчилари Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан малака ошириш учун хорижга юборилади.

 

Техникумларда босқичма-босқич бир ишлаб чиқариш таълими устасига ўқувчилар сони нисбатининг чегаравий нормативи жорий этилади, у 1:20 нисбатда белгиланади.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқариш таълими устаси штат бирликлари учун ажратиладиган иш ҳақи фондини ҳисоблашда ишлаб чиқариш таълими устаси базавий тариф ставкаси умумий ўрта таълим ташкилоти биринчи малака тоифали ўқитувчисининг базавий тариф ставкасига тенг миқдорларда олинади.

 

2028 йилдан бошлаб касб-ҳунар таълими дастурлари сифати ҳар йили Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан саралаш усули билан қуйидаги тартибда ўрганилади:

  • иш берувчилар, техникум ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, педагог ходимлар ўртасида сўровлар ўтказиш;
  • қонун ҳужжатлари асосида ўтказилган давлат аккредитацияси натижаларини таҳлил қилиш;
  • таълим дастурларининг ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мувофиқлигини ўрганиш

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга махсус платформа орқали стипендия тўлаш йўлга қўйилади. Бунда ҳар ойлик стипендия БҲМнинг бир баравари миқдорида тўланади.

 

Агентлик тизимида илғор касбий маҳорат коллежлари ташкил этилади. Улар замонавий лаборатория (устахона) ускуналари билан таъминланади ва минтақадаги бошқа техникумлар учун етакчи амалий база ҳисобланади.

 

Техникумларда таълим сифатини таъминлаш

 

Техникумлар Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан юритиладиган миллий рейтинг натижалари асосида рағбатлантирилади.

 

Бунда, миллий рейтинг 2026 йилдан бошлаб ҳар ўқув йили якуни бўйича юритилади ва унда битирувчиларнинг бандлиги кўрсаткичига устуворлик берилади . Миллий рейтингда энг юқори ўринни эгаллаган 50 та техникумларнинг ҳар бири БҲМнинг 3 000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.

 

2026 йилдан бошлаб ҳар йили техникум ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Касбий маҳорат миллий танлови" ўтказилади.

 

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб техникумларни сақлаш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ва тўлов-контракт асосида шакллантирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда:

  • 9-синфни тамомлаган битирувчилар орасидан қабул қилинган ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитилади;
  • умумий ўрта маълумотга эга бўлган талабгорлар орасидан ўқишга қабул қилинган ўқувчилар тўлов-контракт асосида ўқитилади, қонун ҳужжатларида ўқитилиши Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган касблар ва мутахассисликлар бундан мустасно;
  • тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни ўқитишга жалб қилинган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Касбий таълим тизимини 2026-2030 йилларда ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси";
  • Касбий таълимни ривожлантириш институти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш  шарт-шароитларига кўра олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимларига тенглаштирилаётган лавозимлари рўйхати;
  • Касбий таълим моддий-техника таъминоти маркази фаолиятини ташкил этиш ва техникумларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш чора-тадбирлари.

 

2030 йилгача техникумлар фаолиятини тугатиш, уларга тегишли ер участкалари, бино ва иншоотлар, шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектларини хусусийлаштиришга мораторий жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова