Президентнинг 03.11.2025 йилдаги "Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-332-сон қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Хитойнинг "Everprosper Investment &Cонсултинг So. Ltd" компанияси 2026-2030 йилларда Хўжайли туманидаги 152 гектар ер майдонида Ёшлар маркази қурилишига 400 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритади.
Инвестор фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектларини тегишли давлат органлари ихтиёрига бепул бериш мажбуриятини олади. Бунда:
- Ёшлар маркази ҳудудида IT-парк, лойиҳа офислари, стартаплар технопарки, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш "инновацион гуруҳлари," маданият ва маънавият марказлари, кутубхоналар ва спорт мажмуалари ташкил этилади;
- Ёшлар марказида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ёшлар учун "Менинг биринчи уйим" лойиҳаси доирасида кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар қурилади;
- махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш шарти билан Ёшлар маркази ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига Ёшлар марказида ижтимоий объектлар ва объектлар инфратузилмасини қуриш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2023-2027 йилларда 1 трлн сўм миқдорида йиллик 2 фоиз ставкада 10 йил муддатда қайтариш шарти билан ссудалар ажратади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси ташкил этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.11.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова




