Президент 11.11.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1095-сонли Қонунни имзолади.
Қонун миграция ва бандлик соҳасидаги ҳужжатларни янада такомиллаштиришга, шунингдек хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг ошкоралиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган.
Асосий ўзгариш ва қўшимчалар:
1. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 2551-модда киритилди.
Унга кўра:
– Кодекснинг 501-моддасида (Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунни бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги кўриб чиқади.
Бундай ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жарима солиш ҳуқуқи Миграция агентлиги директори ҳамда унинг ўринбосарларига берилади.
2. «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонундаги ўзгаришлар.
Унга мувофиқ, хусусий бандлик агентликлари янги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлди. 16 ва 17-моддаларга киритилган ўзгаришларга кўра:
– Агентликлар иш изловчилар учун касбий ва хорижий тиллар бўйича ўқув курсларини ташкил этишга ҳақли, чет эл иш берувчиларини жалб этиш имконияти ҳам мавжуд.
Агентликлар хорижга юборилган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини назорат қилишга мажбур. Агар чет эллик иш берувчида меҳнат шароити ёки маош билан боғлиқ муаммолар юзага келса, агентлик тезда янги иш берувчини топиши ёки фуқарони Ўзбекистонга қайтаришни ташкил этиши керак.
Фуқароларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар агентликнинг резерв маблағлари ҳисобидан қопланади.
3. Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришлар:
- Йилига 120 соатлик йиллик иш вақтидан ташқари меъёр бўйича чеклов чиқариб ташланди.
- Меҳнатдан ташқари иш учун қуйидаги тартибда қўшимча ҳақ тўланади:
- дастлабки икки соат учун – 1,5 баравар тўлов;
- кейинги ҳар бир соат учун – 2 баравар тўлов;
- ноқулай меҳнат шароитида – ҳар бир соат учун 2 баравар тўлов.
Ҳужжат давлат тилидаги қонунчиликнинг Миллий маълумотлар базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2025 йил 12 ноябрдан кучга кирган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.11.2025 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова




