Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как внести исправления в чек, по которому выплачен кешбэк Какие отчеты с 1 января можно будет отправить через hisobot.gov.uz Как растаможить груз, рассчитывать и учитывать таможенные платежи

Кам таъминланган оилалар ёшларига қўшимча имтиёзлар берилади

24.11.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 20.11.2025 йилдаги "Ёшлар дафтари" жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-222-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги вазифалар белгиланди:

  • "Ёшлар дафтари"га киритилган 16 минг нафар ёшларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш;
  • "Ёшлар дафтари"га киритилган 30 минг нафар ёшларнинг таълим жараёнига мослашуви бўйича ижобий кўрсаткичларга эришиш;
  • "Mutool" лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп ва бадиий адабиётларни мунтазам ўқиб борувчи ёшлар улушини 10 фоизга ошириш;
  • "Ёшлар дафтари"га киритилган 100 минг нафар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
  • "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.

 

2026 йил 1 февралдан бошлаб "Кам таъминланган оилалар реестри"га киритилган ёшлар давлат билан қўшимча моддий ёрдам ва имтиёзларни назарда тутувчи ижтимоий шартнома тузиши мумкин бўлади.

 

Шу билан бирга, улар бир нечта шартларга жавоб бериши керак:

  • ўқишни давом эттириш (узрли сабаблар мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);
  • ўқишда ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлиш;
  • волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;
  • "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган лойиҳаларда иштирок этиш;
  • илмий, илмий-оммабоп ва бадиий адабиётларни мунтазам ўқиб бориш;
  • тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини ташкил этиш;
  • чет тилини билиш даражаси В1 дан паст бўлмаслигига эришиш.

 

Ижтимоий шартнома тузилган кундан бошлаб олти ой давомида мажбуриятларини бажарган фуқаролар рағбатлантирилади. Хусусан, уларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • тузилган ижтимоий контракт шартларининг бажарилиш даражасидан келиб чиқиб, профессионал ва олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар учун тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача миқдорда тўланади, бунда бир ўқув йили учун тўловнинг умумий миқдори БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги керак;
  • автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича ўқитиш курслари харажатларини қоплаш учун субсидия тўланади.

 

Бундан ташқари, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилиб, ушбу мақсадлар учун субсидиялар ажратиш тартиби бекор қилинмоқда.

 

Айни бир шахс бир йил давомида ижтимоий ёрдамнинг ҳар хил турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова