Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Архив иши рақамлаштирилмоқда

26.11.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 24.11.2025 йилдаги "Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-228-сон Фармон имзоланди. Ҳужжат соҳани 2030 йилгача ривожлантириш мақсадларини белгилайди ва архивларни бошқаришнинг замонавий механизмини яратишни назарда тутади.

 

2030 йилгача рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари:

  • Миллий архив фонди ҳужжатларининг 60 фоизини рақамлаштириш;
  • электрон хизматлар улушини 100 фоизга етказиш ва уларни кўрсатиш муддатларини камида уч баробарга қисқартириш;
  • 2026 йил 1 июндан бошлаб барча мавжуд архив ахборот тизимлари Ягона миллий архив ахборот тизимига бирлаштирилсин.

 

Архив ҳужжатларини рақамлаштириш босқичлари:

  • I босқич (2025-2027 йй.) – ноёб ва алоҳида қимматли ҳужжатлар, шунингдек, ер ва мулк билан боғлиқ ҳужжатлар;
  • II босқич (2028-2029 йй.) – кино, фото, фоно архивлар ва илмий-техник ҳужжатлар;
  • III босқич (2030 йилдан бошлаб) –Миллий архив фондининг қолган материаллари.

 

Давлат архивларида жараёнларни автоматлаштириш

 

"Ўзархив" агентлигида қимматли архив материаллари ҳаракатини автоматик кузатиш имконини берувчи RFID-технологияси жорий этилмоқда. 2026 йил 1 июндан бошлаб уни барча миллий архивларда қўллаш мажбурий бўлади.

 

2026 йил 1 августдан қуйидаги функциялар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади:

  • Миллий архив фонди ҳужжатларини рўйхатга олиш;
  • йиғма жилдлар реестрларини тайёрлаш ва тасдиқлаш ҳамда илмий-маълумотнома аппаратини яратиш;
  • давлат архивлари томонидан ҳужжатларни қабул қилиш ва фойдаланувчиларга тақдим этиш;
  • қайта ташкил этилаётган ташкилотлар архивларини сақлаш шартларини келишиш;
  • ҳужжатларни давлат архивларига топширишга мажбур бўлган муассасаларнинг ягона реестрини шакллантириш.

 

"Шажара" ахборот тизими

 

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларга онлайн тарзда шажара маълумотларини олиш имконини берувчи "Шажара" тизими ишга туширилади. Хизмат ФҲДЁнинг ягона электрон архиви, давлат ва идоравий архивлар маълумотлари асосида ишлайди.

 

Тизим имкониятлари орасида:

  • фуқароларнинг сўровига кўра шажара маълумотларини шакллантириш;
  • этник келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни олиш – Республика суд экспертизаси марказининг ДНК-таҳлил хизмати орқали.

 

Хизмат қуйидаги тарихий даврлар учун давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилади:

  • IX аср – 1917 йил;
  • 1918 –1945 йиллар;
  • 1946 йилдан ҳозирги кунга қадар.

 

Архив хизматлари муддатини қисқартириш

 

2026 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларни тақдим этиш зарурати бекор қилинади:

  • аризачиларни аттестациядан ўтказишда архив муассасаси раҳбарининг тавсияномаси;
  • мавзули сўровлар бўйича маълумотномалар тақдим этилганда сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси.

 

2026 йил 1 мартдан бошлаб бир қатор хизматларни кўрсатиш муддатлари қисқартирилади:

  • архив ҳужжатларини хорижга вақтинча олиб чиқишга рухсатнома – 15 иш кунидан 5 иш кунигача;
  • йўқолган ёки шикастланган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш – 20 кундан 10 кунгача;
  • ўқиганлик тўғрисида маълумотнома бериш - 5 кундан 2 кунгача;
  • архив материалларини рақамлаштириш – 3 иш кунидан 1 иш кунигача.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.11.2025 йилдан кучга кирди.