Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как резиденту IT-парка выплатить дивиденды учредителю Как установить счетчик на своем объекте: новые правила учета электроэнергии Когда и какой чек системы онлайн-ККТ нужно выдать покупателю

Муҳим объектларни муҳофаза қилиш – "Сифат, ишонч, хавфсизлик" тамойили бўйича

02.12.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 28.11.2025 йилдаги "Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-360-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси қайта ташкил этилиб, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига айлантирилди. Департаментга қуйидаги асосий вазифалар юклатилган:

  • давлат, ўта муҳим объектлар, таълим муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, шунингдек, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва қурилиш объектларини шартнома асосида қўриқлаш;
  • қўриқланадиган объектларда ички тартиб ва назорат режимини таъминлаш;
  • қўриқлаш фаолияти соҳасига АКТ ва сунъий интеллектни кенг жорий этиш.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб қўриқланадиган банклар, йирик саноат корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг назорат-ўтказиш пунктларида шахсни таниб олиш функциясига эга бўлган техник воситалар босқичма-босқич ўрнатилади. Улар "Хавфсиз шаҳар" тизимига интеграция қилинади.

 

Криминоген вазият оғир маҳаллалардаги ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмасига қўриқлаш хизмати инспектори лавозими киритилади. Бундан ташқари, туризм инфратузилмаси объектлари ва оммавий дам олиш масканларида Департаментнинг қўриқлаш-патруль хизмати нарядлари ташкил этилади.

 

Техник қўриқланадиган объектлар тоифаларга ажратилиб, улар учун табақалаштирилган тўлов тизими жорий этилади.

 

2026 йил охиригача муҳим объектларни дронларга қарши воситалар ва дронлар билан жиҳозлаш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, 2026 йил 1 мартга қадар “E-Qo'riqlash” электрон платформаси ишга туширилади.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи "Хавфсиз таълим" концепцияси жорий этилади:

  • шартнома асосида давлат таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари ва хорижий таълим муассасалари филиаллари хавфсизлигини таъминлаш;
  • Департамент томонидан таълим муассасаларида қўриқлаш сигнализацияси, огоҳлантириш тугмалари, видеокузатув ўрнатиш, шунингдек, ушбу тизимларга техник хизмат кўрсатиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова