Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для компаний на МСФО ввели новую форму о расхождениях между бухгалтерским и налоговым учетом Что изменилось в Инструкции о порядке заполнения ГТД с февраля 2026 года Как определять доход от безвозмездно полученного имущества (услуг)

Яшаш жойи маълумотларини тузатиш тартиби соддалаштирилди

03.02.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2026 йилдаги 38-сон қарори билан Ўзбекистон фуқароларининг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, уларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектида яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Давлат хизмати қуйидагилар бўйича кўрсатилади:

  • фуқаронинг яшаш жойи тўғрисидаги нотўғри маълумотларни таҳрирлаш тўғрисидаги мурожаати асосида таҳрирланган ҳисоб варақаси;
  • мулкдорнинг унинг кўчмас мулк объектида яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахс (шахслар) тўғрисидаги нотўғри маълумотларни таҳрирлаш тўғрисидаги мурожаати асосида манзил бўйича рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги таҳрирланган маълумотнома.

 

Сўровномани топшириш учун ариза берувчи ваколатли органга (ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти) ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёхуд ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилади.

 

2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари яшаш манзили ва рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш учун ЯИДХП орқали электрон ариза беришлари мумкин бўлади.

 

Икки ой муддатда "Манзил" автоматлаштирилган ахборот тизимида ариза берувчи оила аъзоси (ота, она, эр (хотин), бола, ака-ука, опа-сингил ёки оиланинг собиқ аъзоси) ёки мулкдорнинг бегона шахси эканлигини "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш имконияти яратилади.

 

Ваколатли органга келиб тушган сўровнома 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.

 

Ваколатли орган томонидан сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиш натижаларига кўра таҳрирланган маълумотлар QR-код қўйиш орқали тизим орқали тасдиқланади ва шу куннинг ўзида ариза берувчига хабарнома юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова