Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли выставлять ЭСФ на пени Какие льготы получают предприятия, финансирующие научные исследования, по №УП-98 Как облагать налогами пособие по временной нетрудоспособности

Пойтахтда Креатив индустрия парки ташкил этилади

18.02.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 16.02.2026 йилдаги ПҚ-64-сон қарорида креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланган.

 

2030 йилгача бўлган асосий мақсадли кўрсаткичлар:

  • креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга етказиш (145 трлн сўм);
  • креатив саноат маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 миллиард  АҚШ долларидан ошириш;
  • соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринлари сонини 500 мингтага етказиш.

 

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ҳудудлар негизида 2026-2027 йилларда биринчи босқичда давлат-хусусий шериклик асосида "Креатив индустрия парки" инфратузилмаси яратилади.

 

Ижодий парк яшил боғ, халқаро рақамли дизайн ва дастурлаш мактаби, бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхоналар ва бошқаларни ўз ичига олади.

 

Шу билан бирга, Креатив парк ҳудуди хавфсизлик, инклюзивлик ва экологик тозалик талабларига жавоб берадиган, 24/7 режимида ишлайдиган очиқ жамоат майдони сифатида ташкил этилади.

 

Қарор билан:

  • Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши таркиби ва унинг асосий вазифалари;
  • 2026-2027 йилларда креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова