Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Учитывать ли при расчете средней зарплаты оплату работы сверхурочно и в нерабочие дниПочему в отчетности по НДФЛ отражается налог физлица от сдачи недвижимости в безвозмездное пользованиеКакая ответственность предусмотрена за нарушения в сфере импортаКак учитывать возврат товара в рознице

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий этилади

03.03.2026

Читать на русском языке

Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (28.02.2026 й. АВ рўйхат рақами 3783-сон).

 

Тартиб Президентнинг 05.05.2025 йилдаги "Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Таълим ташкилотларининг миллий рейтинги уларнинг таълим-тарбия ва илмий-тадқиқот жараёнлари сифатини қиёсий таққослаш асосида ўтказилади.

 

Ҳужжатга кўра, ҳар йили 1 ноябрга қадар тўртта таълим йўналиши: амалий фанлар, тиббиёт фанлари, ижтимоий-гуманитар фанлар, ижодкорлик ва спорт бўйича давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг Миллий рейтинги эълон қилиб борилади.

 

Миллий рейтинг маълумотлари махсус платформада қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

• вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари;

• таълим ташкилотлари томонидан махсус платформага киритилган маълумотлар;

• халқаро маълумотлар базаларидан олинган маълумотлар;

• агентлик томонидан ўтказилган миллий сўровнома ва халқаро нуфузни баҳолашга қаратилган сўровнома натижалари.

 

Агентлик миллий рейтингни шакллантириш жараёнида маълум бўлган тижорат сири ва бошқа махфий ахборотни ошкор қилмаслиги шарт.

 

2026 йил 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровлар ўтказиш режалаштирилган.

 

Рейтинг 25 та индикатор асосида ҳисобланади, улардан 5 таси умуммиллий сўров натижаларига кўра аниқланади. Натижаларни ҳисобга олиш учун сўровномада ушбу ОТМ талабалари ва ўқитувчиларининг камида 20 фоизи иштирок этиши керак.

 

Олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузини баҳолаш учун халқаро экспертлар жалб қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.03.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова