«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонун (24.03.2026 й. ЎРҚ-1123-сон) янги таҳрирда қабул қилинди.
Янги таҳрирдаги Қонунда мураббий, спорт ҳаками ва спорт агентининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Бундан ташқари, спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, спорт мусобақалари натижаларига ноқонуний таъсир кўрсатишга қарши курашишга оид нормалар киритилди.
Қонунда таълим тизимида, фуқароларнинг иш, яшаш ва дам олиш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, мослашувчан жисмоний тарбия ва спортни (ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш воситалари) ташкил этиш масалаларига урғу берилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова



