Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Изменяет ли срок исковой давности пересдача налоговой отчетностиЧто учесть при размещении наружной рекламы, чтобы не тратиться на демонтаж и переделкуНа каких условиях создается и какими льготами будет пользоваться Ташкентский международный финансовый центрКак исчислять гарантийный срок на товары и услуги

Шахсий маълумотларнинг самарали ҳимояси таъминланади

02.04.2026

Читать на русском языке

26.03.2026 йилдаги ЎРҚ-1125-сон Қонун билан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги шахсга доир маълумотлар сақланиши шарт:

  • шахсларнинг биометрик маълумотлари;
  • шахсларнинг генетик маълумотлари;
  • Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган телекоммуникация операторлари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг маълумотлари.

 

Юқорида кўрсатилмаган шахсий маълумотлар қуйидаги шартлардан бири бажарилганда Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва қайта ишланиши мумкин:

  • хорижий давлатни шахсга доир маълумотларнинг етарли даражада ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олиш;
  • оператор томонидан ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган талабларга жавоб берадиган стандарт шартнома шартлари ёки мажбурий корпоратив қоидаларнинг қабул қилиниши ва уларга риоя этилиши;
  • рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш соҳасидаги халқаро стандартларга оператор томонидан риоя этилиши.

 

Бундан ташқари, эндиликда «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун талаблари нафақат давлат сирларига, балки мудофаа ва миллий хавфсизлик масалаларига тааллуқли маълумотларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова