Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в мае 2026 годаНужно ли запрашивать разрешение на выставление ЭСФ на сумму свыше 10 млрд сум.?

Олий таълим тўғрисидаги низом янгиланди

10.04.2026

Читать на русском языке

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи (03.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3807-сон) билан Олий таълим тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.

 

Хусусан, қуйидаги шаклларда таълим олиш муддати кундузги таълим шаклига нисбатан узоқроқ бўлиши белгиланди:

  • сиртқи шаклда – камида 1 йилга;
  • кечки шаклда – камида ярим йилга.

 

Олий таълим кундузги, масофавий, дуал, инклюзив ва бошқа шаклларда амалга оширилади.

 

Таълим жараёнининг ўзи Европа кредитларни ўтказиш ва жамғариш тизимига (ECTS) мослаштирилган миллий кредит-модуль тизимига асосланган.

 

Олий таълим ташкилотларига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.04.2026 йил кучга кирди.

Лола Абдуазимова