Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в мае 2026 годаНужно ли запрашивать разрешение на выставление ЭСФ на сумму свыше 10 млрд сум.?

«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилмоқда

10.04.2026

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2026 йилдаги «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда жамоатчилик ҳамда халқ вакиллари иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-56-сон Фармони қабул қилинди.

 

Асосий вазифалар:

  • тегишли сайлов округи сайловчиларининг манфаатлари ва ҳудуднинг экологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, «Очиқ бюджет» ахборот порталида ўтказилган танловда ғолиб бўлмаган камида битта «Менинг боғим» лойиҳасини депутатлар томонидан ғолиб деб эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш;
  • «Менинг боғим» лойиҳаларини ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотига мос равишда шакллантириш тизимини жорий қилиш;
  • «Менинг боғим» лойиҳалари доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш, уларни доимий парваришлаш, барпо этилган объектлар ҳолатини сифатли сақлашнинг янги амалиётини киритиш.

 

Яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил этиш учун ҳар йили ажратиладиган Давлат бюджети маблағларини тақсимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 

60 фоиз маблағлар – «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш учун;

 

40 фоиз маблағлар – депутатлар томонидан тегишли сайлов округида ғолиб бўлмаган, лекин сайловчилар манфаатларини инобатга олган ҳолда ғолиб деб эълон қилинган лойиҳаларни молиялаштириш учун.

 

Бир лойиҳа доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил этишга бир гектаргача ўлчамдаги ер майдони ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2026 йил кучга кирди.

Лола Абдуазимова