Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
План главбуха на июнь 2026 года Что изменится в Узбекистане в июне 2026 года Какие коды использовать при заполнении платежных поручений

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар уйда даволанишлари мумкин бўлади

22.04.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2026 йилдаги 184-сон қарори билан Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишниннг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уйда даволаниши учун зарур тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида тиббий жиҳозлар, протез-ортопедик мосламалар ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан давлат томонидан кафолатли таъминлаш ҳамда улардан вақтинча бепул фойдаланиш тизими яратилади.

 

Низомга кўра, бемор болаларнинг ота-оналари яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига болаларни уйда даволаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

 

Аризага якуний ташхис қўйилган тиббий хулоса ҳамда тавсия этилган зарур тиббий жиҳозлар ва воситалар рўйхати илова қилинади.

 

Ариза ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади.

 

Ҳудудий ишчи гуруҳ ҳар йили 1 июнга қадар келгуси йил учун зарур тиббий жиҳозлар ва маблағларга бўлган эҳтиёжни электрон шаклда республика ишчи гуруҳига юборади.

 

Республика ишчи гуруҳи рўйхатни умумлаштиради ва 15 июнга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси йилнинг 1 июнига қадар қонунчиликка мувофиқ зарур тиббий жиҳозлар ва воситаларни харид қилиш чораларини кўради.

 

Ускуна ва маблағлар ҳар йили 1 июлга қадар ҳудудлар бўйича тақсимланади. Боланинг ота-онаси ёки қонуний вакилларига шартнома асосида топшириш олинганидан кейин 10 кун ичида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова