Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2026 йилдаги "Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 206-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 21.11.2025 йилдаги "Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-224-сон Фармонига мувофиқ ҳужжат билан қуйидагиларга субсидиялар ажратиш ва харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги бир қатор низомлар тасдиқланди:
• қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;
• қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг насос қурилмалари ва суғориш қудуқлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси;
• импорт қилинадиган қўй ва эчкилар ҳамда қорамолларни кўпайтириш;
• қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазер қурилмаси билан ерни текислаш қурилмаси;
• пахта ва дон экинлари, картошка, мева ва узум майдонларини суғориш учун қайта тикланадиган энергия ускуналарини харид қилиш;
• мевали дарахтлар, узум ва лимон кўчатларини сотиб олиш ва уларни шпалерларда ўстириш;
• иссиқхоналарни иситиш учун кўмир ва электр қозонларини харид қилиш;
• қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ва қишлоқ хўжалиги техникасини автоматик бошқариш ускуналарини сотиб олиш учун кредитлар ва лизинг бўйича фоизлар;
• озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, лабораториялар учун зарур ускуналар ва хоналар, шунингдек, майизни қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳадаги тўловлар агентлиги 2026 йил учун субсидиялар берилишини тасдиқланган низомларга мувофиқ ташкил этади.
Субсидия аризада нотўғри маълумот берган ёки белгиланган мажбуриятларни бажармаётган, субсидиялардан самарасиз фойдаланаётган хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган ҳолларда субъектларнинг субсидия олиш ҳуқуқи уч йил муддат билан чекланади ва ушбу давр мобайнида Давлат бюджетидан субсидия ажратилмайди.
Қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш тадбиркорлик субъектлари учун алоҳида махсус ҳисоб рақами очиш орқали амалга оширилади.
Қўллаб-қувватлаш чораларини олиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан дала текширувлари Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





