Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 252-сон қарори қабул қилинди.
Қор қопламини ўлчаш ускуналаридан олинган маълумотларни телекоммуникация тармоғи ва сунъий йўлдош алоқа каналлари орқали маълумотлар мониторингининг ягона гидрометеорологик геоахборот тизимига узатиш чора-тадбирлари белгиланди.
Ушбу маълумотлар Ўзгидромет томонидан ўзининг расмий сайтида реал вақт режимида эълон қилиб борилади.
Шунингдек, аэропортларни автоматлаштирилган авиация метеорология станциялари билан жиҳозлаш, сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш учун малакали мутахассисларни жалб этиш кўзда тутилган.
Авиақатновлар Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО) ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) стандартлари ва тавсияларига асосланган юқори сифатли метеорологик маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
• 2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг баланд тоғли ҳудудларида қор қопламини мониторинг қилиш учун узоқдаги қор ўлчаш пунктларини замонавий қор ўлчаш ускуналари билан жиҳозлаш дастури;
• 2026-2028 йилларда Ўзбекистон Республикаси аэропортларида автоматлаштирилган авиация метеорология станцияларини модернизация қилиш дастури;
• Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини гидрометеорологик таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.05.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова



