
Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2026 йилдаги 300-сон қарори билан Президент мукофоти учун "Илғор муҳандислик мактаби" миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
08.09.2025 йилдаги ПҚ-278-сон қарорга мувофиқ, ҳар йили умумтаълим мактабларининг 8-10-синф ўқувчилари ўртасида Президент соврини учун "Илғор муҳандислик мактаби" миллий танлови ўтказилади.
Танлов умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида STEM фанларини ўқитишда рақобат муҳитини ва янгиликка интилишни яратишга қаратилган. Бунда мактабларда табиий-илмий ва техник фанларни ўқитиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самарадорлиги баҳоланади.
Танлов 3 босқичда – туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида, шунингдек республика даражасида ўтказилади.
Танловнинг республика босқичи ғолиблари учун хорижий давлатларга таълим сафарлари ташкил этилади. 1-ўринни эгаллаган мактабга муҳандислик лабораториялари мажмуасини ўз ичига олган инновацион технопаркни ташкил этиш учун Давлат бюджети ҳисобидан 1 млрд сўм маблағ ажратилади.
Танлов ғолиблари қуйидаги миқдордаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади:
• туман (шаҳар) даражасида:
– 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари;
– ўрин – БҲМнинг 150 баравари;
– 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари;
• Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида:
– 1-ўрин – БҲМнинг 300 баравари;
– 2-ўрин – БҲМнинг 250 баравари;
– 3-ўрин – БҲМнинг 200 баравари;
• Республика даражасида:
– 1-ўрин – БҲМнинг 600 баравари;
– 2-ўрин – БҲМнинг 450 баравари;
– 3-ўрин – БҲМнинг 300 баравари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





