Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно знать хозсубъектам о новом порядке размещения предупредительных надписей об алкоголе и табаке Уплачивать ли налоги, если смонтировали импортное оборудование своими силами Неочевидные причины, по которым предприятие может не получить право применять упрощенный НДС 6% Неочевидные причины, по которым предприятие может не получить право применять упрощенный НДС 6%

Иш ташлаш масалалари тартибга солинди

15.06.2026

Читать на русском языке

11.06.2026 йилдаги ЎРҚ-1150-сон “Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғлирисида”ги Қонун имзоланди.

 

Меҳнат кодексига иш ташлашга оид нормалар киритилди. Хусусан, иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бу ҳақда иш берувчини хабардор қилиш, иш ташлашга раҳбарлик қилиш, иш ташлаш муносабати билан ходимларга бериладиган кафолатлар, иш ташлашга оид чекловлар, иш ташлашни тугатиш масалалари белгиланди.

 

Масалан, ходимларга иш ташлаш муносабати билан қуйидаги кафолатлар берилади:

• ходимнинг иш ташлашда иштирок этиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди;

• иш ташлаш пайтида унда иштирок этадиган ходимнинг иш жойи ва лавозими сақланиб қолади, бироқ иш берувчи ходимга у иш ташлашда қатнашган вақтида иш ҳақини тўламаслик ҳуқуқига эга.

 

Фуқаролик процессуал кодексига “Эълон қилинган иш ташлашнинг бошланиш вақтини кечиктириш, иш ташлашни тўхтатиб туриш, иш ташлашни ноқонуний деб топиш тўғрисидаги ишларни юритиш хусусиятлари” боби киритилиб, бундай ишларни юритишнинг процессуал жиҳатлари баён этилди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “иш ташлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” моддаси – янги маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жазо тури киритилди.

 

Жиноят кодексида “фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш” ва “тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш” жиноятлари алоҳида моддаларга ажаратилди. “Фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш” жинояти учун санкциялар сақлаб қолинди. “Иш ташлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” жинояти учун янги санкциялар белгиланди. Айбдор шахс “иш ташлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” моддаси бўйича жиноий жавобгарликка маъмурий жазо қўлланилгандан кейин тортилади.

 

Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунга биноан, эндиликда Касаба уюшмаларининг инспекциялари ва Давлат меҳнат инспекцияси ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида ҳамкорлик қилишлари мумкин (бир-бирларининг фаолиятига аралашмасдан ва чекламасдан).

 

Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунга кўра, эндиликда республика касаба уюшмасининг камида 5 минг (илгари – 3 минг) аъзоси бўлиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2026 йилдан кучга киради.

 

Сардор Жумашов