Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда к матпомощи не применяется льгота по НДФЛ Передумали переходить на упрощенный НДС: можно ли аннулировать уведомление о переходе Как зачесть НДС при поступлении основных средств

Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

01.07.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 29.06.2026 йилдаги "Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда халқ ва жамоатчилик вакилларига қўшимча имкониятлар яратиш тўғрисида"ги ПҚ-243-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда белгиланган вазифалар: 

• ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида сайлов округларида ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг имкониятларини янада кенгайтириш;

• ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида аҳоли ва давлат ўртасидаги шериклик асосида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш тартибини соддалаштириш;

• ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштириш жараёнларини рақамлаштириш. 

 

2026 йил 1 августдан бошлаб ҳар бир депутат томонидан "Очиқ бюджет" ахборот порталида бир мавсумга ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳа танлаб олинади ва улар қўшимча тартибда ғолиб деб эълон қилинади. 

 

2027 йил 1 январдан бошлаб шериклик лойиҳаларини молиялаштиришнинг қўшимча имкониятларини яратиш учун:

• мобил иловаларда барча ҳамкорлик лойиҳалари рўйхати ва портал билан интеграцияни таъминлаган ҳолда ташаббусли бюджет жараёнларининг онлайн статистикаси акс эттирилади;

• мобил иловалар орқали молиялаштириладиган ҳамкорлик лойиҳалари маблағлари бевосита тегишли фуқаролик ташаббуслари жамғармаларига йўналтирилади. 

 

Ҳамкорлик лойиҳалари қийматининг 50 фоизини йиғиш аҳоли томонидан ихтиёрий равишда мобил иловалар орқали амалга оширилган тақдирда, шериклик лойиҳалари қийматининг қолган 50 фоизи белгиланган тартибда автоматик равишда молиялаштирилади.

 

Ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун етарли миқдорда маблағ тўпланмаган бўлса, тегишли фойдаланувчиларнинг сўровига кўра 10 иш куни ичида фуқаролар томонидан тўпланган пул маблағлари мобил иловалар орқали қайтариб берилади.

 

Ҳужжат билан туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан ички йўлларни таъмирлаш бўйича қиймати БҲМнинг 2 000 бараваригача бўлган шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                       Лола Абдуазимова