Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как не получить доначисление по НДС и налогу на прибыль за легковой автомобиль Как изменились правила использования валюты по внешнеторговым контрактам Как изменятся правила инвестирования за рубеж для юрлиц и физлиц Как изменятся правила инвестирования за рубеж для юрлиц и физлиц

Пахта-тўқимачилик тармоғига қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари кўрсатилади

01.07.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 29.06.2026 йилдаги ПҚ-246-сон қарори билан пахта-тўқимачилик соҳасида молиявий барқарорликни ошириш ва толани чуқур қайта ишлашни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Аграр соҳадаги тўловлар агентлигига 2025 йилда пахта етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва корхоналарига ҳар бир гектар ер майдони учун Давлат бюджети ҳисобидан 3 млн сўмдан субсидия тўланади.

 

Бўялган мато, аралаш ва бўялган газлама маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини 2026 йил 1 июнга қадар амалга оширган корхоналарга 21.01.2022 йилдаги ПФ-53-сон Фармонда назарда тутилган ССП тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларининг қолдиқ қисми ҳисобидан субсидиялар йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар режалаштирилган:

• оқартирилган трикотаж матоси (ТИФ ТН коди 6006 21000 0) учун алоҳида субпозицияни жорий этиш ва 2027 йил 1 январга қадар унинг учун белгиланган экспорт божхона ставкаларини бекор қилиш;

• пахта толаси чиқиндилари (ТИФ ТН коди 5202) учун – 2027 йил 1 январгача 5% экспорт божхона ставкасини белгилаш.

 

Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 июлга қадар барқарорлик рейтинги бўйича "А" ва ундан юқори тоифага киритилган кластерлар ва тўқимачилик корхоналари учун ҚҚС бўйича салбий фарқ суммасини қайтариш текширув ўтказмасдан икки кун муддатда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

                               Лола Абдуазимова