Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда автоматизированная сверка создает расхождения Взносы на ИНПС: как рассчитывать и уплачивать обязательные и добровольные 3 000 компаний получили письмо об отсутствии договоров аренды: что делать бухгалтерам

Агросаноат рақамлаштирилмоқда: фермерлар учун Агропортал имкониятлари кенгайтирилмоқда

16.07.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2026 йилдаги "Қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли хизматларни жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 381-сон қарори қабул қилинди.

 

12.08.2025 йилдаги ПФ-130-сон Фармонга мувофиқ, 2026 йил ҳосилидан бошлаб, юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан экинларни мустақил жойлаштириш ва етиштирилган маҳсулотлар ҳисобини юритиш жараёнларини рақамлаштириш амалиёти жорий этилади.

 

Улар ўзларига тегишли ер майдонларида экилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларни "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграция платформасига (Агропортал) контурлар кесимида жойлаштиради.

 

Агропорталнинг асосий вазифалари:

• фойдаланувчиларга электрон хизматлардан кафолатли ва хавфсиз фойдаланиш имкониятини яратиш;

• давлат органлари учун электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича сўровларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш ва натижалар тўғрисида фойдаланувчиларга маълумот юбориш имкониятини яратиш;

• пуллик хизматлардан фойдаланишда тўлов тизимлари орқали онлайн тўлов;

• электрон ҳужжатларни шакллантириш ва сақлаш;

• электрон хизматлардан фойдаланиш учун келиб тушаётган аризаларни автоматлаштирилган тарзда кўриб чиқиш, уларни баҳолаш, хулоса чиқариш ва натижалар бўйича фойдаланувчиларга электрон хабарномалар юборишда инсон омилини минималлаштириш.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ қишлоқ хўжалиги соҳасида ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлашнинг ягона оператори ҳисобланади, шунингдек, робототехника, дронлар ва бошқа қурилмалар ёрдамида хизматлар кўрсатишни ташкил этади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

• "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграция платформасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;

• Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун мўлжалланган ер участкалари ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

• "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформаси орқали қишлоқ хўжалиги участкаларида агротехник тадбирларнинг бажарилишини ва ўсимликшунослик учун имтиёзли кредит фондларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                              Лола Абдуазимова