Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Срок сдачи формы 4 кв Savolnoma сокращен на неделю Срок сдачи статотчетов форм 4-дх и 4-фх (квартальная) продленОдносторонний ЭСФ при реализации импортных лекарств ниже таможенной стоимости: техническая проблема решена Автоматическое формирование акцизной отчетности по нефтепродуктам запустят уже в октябре Чек-лист: как закрыть квартал без ошибок – Buxgalter ProЧек-лист: как закрыть квартал без ошибок – Buxgalter Pro

Замонавий ижтимоий иш тизими жорий этилмоқда

24.07.2026

Читать на русском языке

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар сифатини оширишга қаратилган ва ушбу соҳада ягона ҳуқуқий механизмни белгилайдиган 23.07.2026 йилдаги "Ижтимоий иш тўғрисида"ги ЎРҚ-1159-сон Қонун қабул қилинди.

 

Янги тизим ижтимоий масалаларга профилактик ёндашувга асосланган. Бунинг учун поликлиникалар, мактаблар, бандлик марказлари, судлар, ички ишлар органлари ва жазони ижро этиш муассасаларида профессионал ижтимоий ходимлар институти жорий этилмоқда.

 

Оилалар ва алоҳида фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик даражаси фақат даромадлар бўйича эмас, балки ҳаётий вазиятни комплекс баҳолаш асосида аниқланиши лозим. Ҳар бир фуқаро ёки оила учун индивидуал ижтимоий қўллаб-қувватлаш режаси ишлаб чиқилади.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу соҳадаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси, ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари ва масъулиятини белгилайди, шунингдек, маҳаллалар, ННТ, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатишда иштирок этишини назарда тутади.

 

Бундан ташқари, Қонунда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам турлари, фуқаролар ва оилаларни ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топиш тартиби, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва тўхтатиш асослари, уни молиялаштириш манбалари, шунингдек, ижтимоий ходимлар учун белгиланган ҳуқуқий мақом, ижтимоий кафолатлар ва чекловлар мустаҳкамлаб қўйилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                               Лола Абдуазимова