Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқот вазифаларини амалга ошириш бўйича Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармони бизнесга маъмурий босимни камайтириш, жарима амнистиялари, «тадбиркорнинг ҳақлиги презумпцияси» тамойилини жорий этиш ва молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга қаратилган.
Текширувлар ва ҳуқуқий тажрибаларни қисқартириш
Текширувларга мораторий. Кичик бизнесни ҳар қандай текширишларга 3 йиллик мораторий эълон қилинди. Жиноят иши доирасида ўтказиладиган, инсон соғлиғига таъсирни ўрганиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилишини текшириш, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказиладиган, қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) бўйича ва тадбиркорлик субъекти тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар бундан мустасно.
Мораторий амал қилиш даврида:
- Бизнес-омбудсман ўтган текширувларни тафтиш қилиш учун «Самарали назорат» махсус тадбирини ўтказмоқда. Бунда, назорат қилувчи органларнинг охирги 3 йилдаги текширув материаллари жойига чиққан ҳолда тўлиқ ўрганиб чиқилади;
- текширишларнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланганда айбдор шахслар жавобгарликка тортилади, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланади.
Ташаббусли аудит. 2027-2028 йиллар давомида ҳуқуқий эксперимент тариқасида ўрта ва йирик бизнес субъектларига аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши ҳамда аудиторлик хулосасининг солиқ органи томонидан тан олиниши юзасидан ўз фаолиятини ташаббус тарзидаги аудитдан ўтказиш имконини берувчи механизм жорий этилади. Бу даврда солиқ аудити ўтказилмайди ва 30 кун ичида бартараф этилган хатолар жарималардан озод қилинади.
Бунда аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини тан олиш натижасида аниқланган солиқлар ва йиғимлар тўланмаган ҳолларда жавобгар бўлади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бир йил давомида ўтказиладиган ҳар қандай такрорий текширув (камерал солиқ текширувидан ташқари) эса фақат Бизнес-омбудсманнинг рухсати билан амалга оширилади.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/biznes_uchun_yangi_qonun_8_ta_asosiy_uzgarish





