Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади

18.09.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2026 йилдаги «Сувни тежайдиган суғориш технологияларидан ва сувдан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини янада ошириш тўғрисида»ги 488-сон қарори қабул қилинди.

 

05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон қарорга мувофиқ «Сувхўжаликназорат» инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари тузилмасида сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланиш мониторинги бўлимлари ташкил этилди.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб эса «Сувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларида бодикамералар ёрдамида текширувлар ўтказилади. Шунингдек, Инспекцияга юкланган вазифаларни бажариш учун учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) хизматларидан фойдаланишга рухсат берилади.

 

Дронлар ёрдамида ўтказиладиган мониторинг тадбирлари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.

 

Олиб киришга рухсат этилган 20 та учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш ва сақлаш жараёнида инспекцияга Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 658-сон қарорида белгиланган жавобгарлик юклатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

                      Лола Абдуазимова