Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда

23.09.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 21.09.2026 йилдаги  ПҚ-345-сонли «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди 

 

Хавфсиз иш жойини таъминлашнинг асосий вазифалари:

  • тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, жинсий шилқимлик, психологик тазйиқ, таъқиб, камситиш ва ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олишнинг самарали тизимини жорий этиш;
  • тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни қабул қилишни рақамлаштириш, уларни холисона баҳолаш ва назорат қилиш;
  • меҳнат соҳасидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;
  • ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарликларни яширишнинг олдини олиш.

 

Ҳужжатга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар, нодавлат корхона ва муассасаларда Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.

 

2026 йил 1 декабрга қадар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ахборот тизимларида «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот порталини ишга тушириш режалаштирилган. У қуйидагиларни таъминлайди:

  • тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни онлайн қабул қилиш;
  • Портал орқали тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни текшириш, далиллар тўплаш, хулосалар тайёрлаш, маълумотлар алмашиш ва мулоқот қилиш;
  • текширувлар ўтказиш жараёнлари билан боғлиқ маълумотларни сақлаш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали ваколатли органларга юбориш.

 

Шунингдек, нодавлат ташкилотлар учун «dmi.mehnat.uz» ахборот тизимида ушбу механизмдан фойдаланиш имконияти яратилади. 

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат жамоаларига ички меҳнат тартиби қоидалари доирасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш ёки меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳолаш тавсия этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова