Энди улар ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нафақат мустақил равишда, балки тижорий электрон хизматлар ёрдамида ҳам узатишлари мумкин бўлади.
Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш: янги қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Президентнинг ПФ-240-сон Фармони билан хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва касбий ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Объектингизда ҳисоблагични қандай ўрнатиш керак: электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари
2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Улар 27.11.2025 йилдаги 749-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш тартибини батафсил тартибга солади.
Молиявий технологиялар бозорининг ривожланиши тезлашмоқда
Президент қарорида 2026 йилдан бошлаб венчур фонди, инновацион хаб ташкил этиш, очиқ банкингни ишга тушириш ва токенлаштирилган қимматли қоғозларни қонунийлаштириш кўзда тутилган.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари меъёрлари янгиланди
Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари рўйхатига илгари хабардор қилиш тартибида амалга оширилган ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ ишлар киритилди.
Жамоат тартибини сақлаш бўйича бир қатор НҲҲлар тизимлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари томонидан жамоат жойларида шахсларни электрон идентификациялашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилиш материалларининг сифати ва рақобатбардошлиги назорати кучайтирилади
Давлат бюджети параметрларида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда сунъий интеллект технологиялари, рақамлаштириш тизимларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун ҳар йили 100 миллиард сўм ажратилади.
Бемор бошқа тиббиёт муассасасига қандай ўтказилади
Беморга мавжуд стационарда таъминлаб бўлмайдиган тор ихтисослашган даволаниш зарур бўлган ҳолларда кўчиришга эҳтиёж туғилади.
Муҳим объектларни муҳофаза қилиш – "Сифат, ишонч, хавфсизлик" тамойили бўйича
Қўриқланаётган банклар, йирик саноат корхоналари, ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг назорат-ўтказиш пунктларига юзни таниш функциясига эга бўлган техник воситалар ўрнатилади. Улар "Хавфсиз шаҳар" тизимига интеграция қилинмоқда.
Автомобиллар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Улар уч хил рангда бўлади: яшил – "тоза" тоифа, сариқ – "ўртача" ва қизил – "зарарли" тоифа.
Янги – "Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла" номинацияси таъсис этилади
"Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар" модули ишга туширилади. У фуқароларга даромад, мол-мулк ва ер солиқларининг қайси суммалари улар томонидан тўланганлигини, ушбу маблағлар ҳисобидан бюджетнинг қайси харажатлари молиялаштирилганлигини кўриш имконини беради.
Бюрократияни бартараф этиш дастури ишга туширилмоқда
Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг "Zero Bureaucracy" рақамли платформаси орқали амалга оширилади.
Иқтисодиётда интеллектуал мулк улуши ортади
Ҳар йили "Энг яхши ихтиро", "Энг яхши фойдали модель", "Энг яхши саноат намунаси", "Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси", "Энг яхши селекция ютуғи" номинациялари бўйича республика танлови ўтказилади.
Ташқи савдонинг айрим нормалари тартибга солинди
Божхона кодекси ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати қандай аниқланади
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги шудгорлар, боғлар, узумзорлар ва кўп йиллик дарахтзорлар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Истиқболли бошқарув кадрларини мақсадли тайёрлаш тизими жорий этилмоқда
2026 йил бошидан Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 6 ойгача бўлган муддатга бир қатор қайта тайёрлаш таълим дастурлари очилмоқда.
Ўзбекистонда "Enterprise Uzbekistan" рақамли технологиялар халқаро маркази очилади
Марказда рақамли технологиялар соҳасида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, консалтинг ва аутстаффинг фаолиятига рухсат берилди.
Ўзбек-Француз университети ташкил этилади
Таъсисчилар – Ўзбекистон томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Франция томонидан Олий таълим, тадқиқотлар ва коинот вазирлиги.
Тартибга солиш юкини камайтириш учун қонунчилик базаси оптималлаштирилмоқда
"Тартибга солиш гильотинаси" орқали амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонун ҳужжатлари бекор қилинмоқда.
Янги дорини қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин
Республикада рўйхатдан ўтказилган аналогларига эга бўлмаган дори воситалари, орфан дори воситалари, оригинал дори воситасининг биринчи аналоги устувор тартибда рўйхатдан ўтказилади.




