Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади

"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.
Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилди

Бу ташаббус педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва билимдон ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Нотариат соҳасига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикасида нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси 65 дан 70 ёшгача оширилди.
Пахта ва донни электрон қабул қилиш тартиби ўзгартирилди

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг самарадорлигини ошириш ва йўқотишларни камайтиришга қаратилган замонавий ҳисоб ва мониторинг тизими жорий этилмоқда.
Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлашда вазирлик ва идораларнинг масъулияти оширилди

Давлат сиёсатини амалга ошириш ваколати берилган вазирлик ва идоралар эндиликда юқори органларнинг алоҳида кўрсатмаларисиз ҳам мустақил равишда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (НҲҲ) қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлди.
Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизими жорий этилмоқда

Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтириш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилади.
Юқори авлодли картошка ишлаб чиқариш кўпаяди

Картошка етиштирувчиларни муқобил энергия манбалари билан таъминлаш учун қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача Давлат бюджетидан қопланади.
Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тартиботлар қисқартирилди

2028 йилга қадар ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 900 тага етказилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилмоқда

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун солиқ юки камайтирилмоқда – қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.
Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади

Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.
Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади

Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.
Корпоратив муносабатларни юритиш такомиллаштирилди

Хусусан, масъулияти чекланган жамият иштирокчилари таркибига кириш ёки таркибидан чиқаришнинг кучга кириш механизми соддалаштирилди.
Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш тартиби соддалаштирилди

Жумладан, саноат ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида ушбу фаолият учун янги чоралар жорий этилди.
Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди

Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.
Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади

Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.
Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди

Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.
Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади

Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.
Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди

Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.