Мобил операторларга абонентнинг розилигисиз хизматларни улаш тақиқланди, оператор ва абонент ўртасидаги шартномани бекор қилиш муддати эса 2 ойдан 1 йилгача узайтирилди.
Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш тизими янгиланди
Ўзгартиришлар ТИВ ҳузуридаги Дипломатик сервис хизматини ўзгартириш, кўчмас мулкни ижарага бериш ва сотишнинг янгиланган тартибини жорий этиш, дипломатик корпус учун хизматлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутади.
Давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан ўтказилади
Аттестация мутахассиснинг касбга яроқлилигига холисона баҳо бериш, унинг тегишли малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, унга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда масъулиятни ошириш имконини беради.
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури ишлаб чиқилди
У "Stent for Life" ва "Action Plan for Stroke" халқаро дастурларига асосланган бўлиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Қон билан ишлаш хизмати тизими такомиллаштирилмоқда
Ҳар ойда "Ҳаётни биргаликда сақлаб қоламиз" миллий донорлик акцияси ўтказилади: бир ҳафта – қон хизмати ташкилотларида, уч ҳафта – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда.
Эски автомобиллар – тақиқ остида
Умумий оғирлиги 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишсиз таксилар, антиқа автомототранспорт воситалари учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилади.
Электрон тиббий карта ва рецептлар билан ишлаш қоидалари тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Электрон поликлиника", "Электрон шифохона", "Электрон тиббий карта" ва "Электрон рецепт" модулларидан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлади, унда маълумотларни киритиш, фойдаланувчиларга кириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари белгиланди.
Сунъий интеллектдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жорий этилади
Сунъий интеллект ёрдамида шахсий маълумотларга ноқонуний ишлов бериш, шунингдек, уларни интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Онлайн фирибгарликдан ҳимоя кучайтирилмоқда
Онлайн кредит олишда фирибгарлик қурбони бўлган фуқаролардан кредит ундириш тўхтатилади.
Нотариуслар томонидан ижро хатлари қандай ёзилади
Янги қоидалар сўзсиз қарзларни ундиришни тезлаштиришга, фуқаролар ва бизнеснинг нотариал идоралар билан ўзаро муносабатларини соддалаштиришга қаратилган.
"Ақлли" миграция пунктлари ташкил этилмоқда
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари хорижликларга Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Хусусий сектор металл парчалари ва газ билан савдо қилиш ҳуқуқига эга
Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашга қўшимча вазифалар юклатилди
Муҳим вазифалардан бири – Жаҳон божхона ташкилоти тавсияларига мувофиқ транзит тартиб-таомилларини такомиллаштириш.
Китоб ўқийдиган маҳкумларга жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Бунинг учун маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиш факти тасдиқланиши лозим.
Аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни қандай ошириш мумкин
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди ва унинг Васийлик кенгаши таркиби ҳамда шакллантириш манбалари тасдиқланди.
Енгил саноат экспорти ҳажми ошади
АҚШ, Хитой, Россия, Туркия, Германия, Полша, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонида Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ваколатхоналари очилади.
Инвестиция платформалари фаолияти қандай амалга оширилади
Платформалар орқали инвестициялар қимматли қоғозларни чиқариш ва муомалага киритиш билан бевосита боғлиқ эмас, инвестиция воситачилари ва листинг иштирокини талаб қилмайди.
Пиротехникадан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Пиротехника буюмлари муомаласи тўғрисидаги янги қонунда уларнинг таснифи белгиланган, пиротехниканинг хавфли турларидан фойдаланишга тақиқлар ўрнатилган, хавфсизлик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик кенгаяди
Минтақавий ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги котибият тўғрисидаги низом тасдиқланди.
"Фарғона" туристик зонасида сайёҳлар учун замонавий инфратузилма барпо этилади
Унда пиёдалар ва велосипед йўлаклари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари, учиш-қўниш майдончалари ва кабинали дор йўллари ҳамда бошқа объектлар жойлаштирилади.



