Президент 09.10.2026 йилдаги Таълим, фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилишини ҳамда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва фан вазири лавозими жорий этилишини назарда тутувчи ПФ-217-сон Фармонни имзолади.
2027 йилдан давлат мулкини онлайн ижарага олиш мумкин бўлади
2027 йил 1 январдан бошлаб давлат мулкини ижарага олиш учун аризалар ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Тегишли тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 551-сон қарори билан тасдиқланган.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Олий ўқув юртлари ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги корхоналар қандай қўллаб-қувватланади
Илмий ишланмалар асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва хизмат кўрсатадиган "спин-офф" корхоналарни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тартиби тасдиқланди. Ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш бўйича лойиҳалар танлов асосида молиялаштирилади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун инновацион стартап-лойиҳа парклари ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 553-сон қарорида мамлакат ҳудудларида инновацион стартап-лойиҳа паркларини ташкил этиш кўзда тутилган. Улар тадбиркорларга инновацион лойиҳаларни ривожлантириш, илмий ишланмаларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.
Патент вакиллиги фаолияти тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамаси патент вакиллари тўғрисидаги янги Низомни тасдиқлади. Ҳужжат сертификатлаш талабини бекор қилиш, ҳар уч йилда бир марта малака ошириш ва мутахассисларнинг давлат реестрини яратишни назарда тутади.
Одам савдоси жабрдийдаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси одам савдоси жабрдийдаларининг эҳтиёжларини аниқлаш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмини белгилади. Хизматлар учун «Инсон» марказлари, ихтисослаштирилган муассасалар ёки 1146 ишонч телефони орқали мурожаат қилиш мумкин.
Техникумлар қошида стартап лойиҳаларни амалга ошириш учун корхоналар ташкил этилади
Давлат техникумлари ҳузурида янги маҳсулот ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш учун «spin-off» корхоналар очилади. Ўқувчиларнинг стартапларини амалга ошириш учун 1 млрд сўмгача грантлар кўзда тутилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 527-сон қарори билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишнинг қандай қоидалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси 2027 йил 1 январдан кучга кирадиган янги Энергия бозори қоидаларини тасдиқлади. Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2026 йилдаги 527-сонли қарори билан электр энергетикасини ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи (2023-2030 йиллар) бошланди.
Хоразм вилоятида Хитой педагогика университети филиали очилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Урганч давлат университети ва Ляонин педагогика университети олий ўқув юрти филиалининг таъсисчилари бўлади. Ўқиш 2026/2027 ўқув йилидан бошланади ва битирувчилар филиал ва/ёки Хитой университети дипломини олишлари мумкин.
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Олий ўқув юртлари битирувчиларининг сифат индекси жорий этилмоқда
Битирувчиларнинг сифат индекси олий таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозоридаги натижаларига кўра тайёрлаш самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган 20 та олий таълим муассасаси учун ҳар йили молиявий рағбатлантириш кўзда тутилган.
«Электр хавфсизлиги ойлиги»: мақсад ва вазифалар
Вазирлар Маҳкамаси томонидан электр токидан шикастланиш хавфини камайтириш, ёнғинларнинг олдини олиш ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган профилактик ва маърифий тадбирлар мажмуаси тасдиқланди.
Cпелеотуризм қандай ривожлантирилади
2026-2028 йилларда ғор туризми салоҳияти юқори бўлган объектларда туризм инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш режалаштирилган. Инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани яратиш, халқаро миқёсда тарғиб қилиш ҳамда табиий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш кўзда тутилган.
Кадрлар тайёрлаш иш берувчиларнинг буюртмаларига боғланади
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида битирувчиларни кейинчалик ишга жойлаштириш шарти билан корхоналарнинг буюртмалари асосида дуал таълим тизими жорий этилади. Талабалар назарий таълимни корхоналарда амалиёт билан бирга олиб боради, иш берувчилар эса субсидия ва бошқа қўллаб-қувватлаш чораларига эга бўлади.
Иқтисодиётда давлат иштироки қисқармоқда
Давлат корхоналари ва муассасаларини сақлаб қолиш, хусусийлаштириш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш заруратини аниқлаш учун уларнинг фаолиятини ҳар йили баҳолаш жорий этилади. Давлат улушларини хусусийлаштиришдан олдин Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг тегишли соҳадаги рақобат ҳолати тўғрисидаги хулосаси ҳам талаб этилади.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилмоқда
Қишлоқ хўжалиги субъектлари учун бир қатор янги субсидиялар, жумладан, пахта ҳосили, ем-хашак экинлари ва совутилган гўшт импорти учун тўловлар кўзда тутилган. 2027 йилдан бошлаб тажриба тариқасида сув тежовчи суғориш технологиялари учун «натижавий субсидия» ҳам жорий этилади.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.





