Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые льготы и меры господдержки приняты для электротехнической отрасли Как определять невычитаемые расходы Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор Как уплачивать туристский (гостиничный) сбор
К сожалению, такой публикации не существует.

Қонунчиликдаги янгиликлар

Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади

Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади

«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.

Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

Бир қатор НҲҲга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун масъул шахслар томонидан уларга нисбатан жисмоний зўравонлик, камситиш ва ҳақорат қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Болаларга нисбатан зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган педагоглар бир йилга педагогик фаолиятдан четлаштирилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади

2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади

Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади

Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.

Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.

Статистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

Статистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

У замонавий халқаро стандартларга ўтиш, маъмурий ва рақамли маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, сунъий интеллект технологияларини жорий этишни назарда тутади. 2030 йилгача кичик бизнесга ҳисобот юкини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган.

Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди

Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди

Президент суд органларини фақат Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни мустаҳкамловчи қонунни имзолади. Иқтисодий вазият ёки бюджет тақчиллигининг ўсишидан қатъи назар, судлар фаолияти учун харажатлар қисқартирилмайди, судлар эса бюджет лойиҳасини тайёрлашда мустақил иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Тошкент халқаро молия маркази Директорлар кенгашининг вазифалари белгиланди

Тошкент халқаро молия маркази Директорлар кенгашининг вазифалари белгиланди

«Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Жиноят ва маъмурий қонунчиликка суд муҳокамаси мустақиллигини ҳимоя қилиш ва судларда тартибни таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Судьяга ноқонуний таъсир кўрсатганлик учун, агар қоидабузарлик мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди

Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди

Янги қонун солиқ қонунчилиги ва электрон тижорат қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Ҳужжатда товарларни электрон савдо платформалари орқали сотадиган хорижий компаниялар учун солиқларни ҳисобга олиш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланмоқда.

Тадбиркорларга иш ўринлари яратиш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Тадбиркорларга иш ўринлари яратиш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Оилавий ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилмоқда: туман ва шаҳар штаблари маблағларни имтиёзли кредитлаш ва қарзлар бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплашга йўналтириши мумкин бўлади. Ижтимоий реестрдаги оилаларни кооперация лойиҳаларига жалб қилган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Профилактик эмлаш қачон ва қандай ўтказилади

Профилактик эмлаш қачон ва қандай ўтказилади

Хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи туғилганда, профилактик эмлаш янги қоидалар асосида амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ҳудудлар ва хавф гуруҳларини аниқлаш, шунингдек, фуқароларни эмлаш ҳақида хабардор қилиш тартибини тасдиқлади.

Шовқиндан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда

Шовқиндан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда

Президент шовқиннинг рухсат этилган даражалари ва унинг таъсирига қўйилган вақтинчалик чекловларни белгиловчи қонунни имзолади. Иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача белгиланган меъёрлардан юқори шовқин тақиқланади.

Давлат харидларида бошланғич нархларни белгилашнинг шаффоф тизими жорий этилади

Давлат харидларида бошланғич нархларни белгилашнинг шаффоф тизими жорий этилади

Давлат харидларининг ўртача бозор ва бошланғич нархларини шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Тизим электрон модулдан фойдаланишни, давлат ва жамоатчилик назоратини, шунингдек, алоҳида товарлар қийматини автоматик ҳисоблаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни назарда тутади.

Ўзбекистон стандартлар институтига янги ваколатлар берилди

Ўзбекистон стандартлар институтига янги ваколатлар берилди

Институт устави ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасида мутахассислар тайёрлаш қоидалари тасдиқланди. Ҳужжатлар миллий сифат тизимини ислоҳ қилиш ва халқаро стандартларга ўтиш доирасида қабул қилинган.

Давлат активлари ва ерларни сотиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди

Давлат активлари ва ерларни сотиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди

Президентнинг ПФ-177-сонли фармони билан – 84 та компаниянинг акциялари, 1242 та кўчмас мулк объекти ва 8 минг гектар ерни сотиш, 85 та давлат корхонасини қайта ташкил этишга қаратилган бир йиллик режа белгиланди. Ҳужжатда тўловнинг янги шартлари, жумладан, 15 фоиз бўнак ва фоизсиз бўлиб тўлаш, шунингдек, сотилмаган активлар учун нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми белгиланган.

Географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари учун огоҳлантирувчи маркировка шакллари тасдиқланди

Географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари учун огоҳлантирувчи маркировка шакллари тасдиқланди

Улар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ва эндиликда географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома эгаси белгининг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли маркировкани қўйиши мумкин.

Гидлар учун малака тоифалари жорий этилмоқда

Гидлар учун малака тоифалари жорий этилмоқда

2026 йил 1 декабрдан бошлаб гидлар ва гид-таржимонлар имтиҳон натижаларига кўра малака сертификатларини олишлари мумкин бўлади. Ҳужжатлар муддатсиз берилади ва улар ҳақидаги маълумотлар Гидларнинг ягона электрон реестрига киритилади.

Лицензиялаш соҳасидаги қоидабузарликлар тўғрисида хабар берганлик учун мукофот жорий этилади

Лицензиялаш соҳасидаги қоидабузарликлар тўғрисида хабар берганлик учун мукофот жорий этилади

Маълумот берувчилар, агар улар тақдим этган қоидабузарлик ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса ва айбдор шахс жавобгарликка тортилса, жарима суммасининг 10 фоизини олишлари мумкин. Хабарлар ваколатли орган томонидан 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилиши лозим.

Мукофот жамғармаси 10 млрд сўм бўлган "Энг инновацион ғоя" танлови таъсис этилди

Мукофот жамғармаси 10 млрд сўм бўлган "Энг инновацион ғоя" танлови таъсис этилди

Ҳар йили ўтказиладиган республика танлови стартап лойиҳаларига айлантириш учун юқори салоҳиятга эга ғояларни аниқлайди. Олий таълим босқичи ғолиблари 100 млн сўмдан грантлар олади, республика босқичининг энг яхши лойиҳалари муаллифлари эса хорижий инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.