Нуробод туманида саноатни ривожлантириш учун юқори технологияли ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаларига 1,1 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Драйвер лойиҳалар қандай амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамаси туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Ҳайвонларнинг электрон реестри яратилмоқда

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган ҳайвонларни ҳисобга олишга ягона талабларни белгилайдиган 06.08.2025 йилдаги "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1079-сон Қонун қабул қилинди.
«Yashil belgi» экологик маркировкаси сертификатини қандай олиш мумкин

Ўзбекистонда йил бошидан буён товар ва хизматларни ихтиёрий экологик белгилашнинг ягона тизими – «Yashil belgi» («Яшил белги») изчил равишда жорий этилмоқда.
ППХ жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати (ППХ) бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.
Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг рейтинги жорий этилади

НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича юридик хизмат ходимларининг фаолиятлари баҳоланади.
Географик объектларнинг классификатори ишлаб чиқилди

Вилоят ҳокимликлари 2026 йил 1 июлгача республиканинг барча кўчалари номларини рўйхатга олиб, уларни Географик объектлар номларини давлат реестрига мувофиқлаштириш чораларини кўришлари керак.
Қимматли қоғозлар бозори соҳасида қонун бузилишлари учун қандай санкциялар қўлланилади

Санкциялар қўллаш асослари – фуқаролар ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятлари, текшириш ва ҳисобот материаллари, ОАВдаги хабарлар ва бошқалар.
Рақамли криминалистика соҳасидаги мутахассисларнинг малакаси оширилади

Рақамли технологиялар ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш бўйича кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида – малака ошириш курслари, семинарлар ёки стажировкалар очилади. Улар анъанавий (офлайн) ҳамда масофавий шаклларда ташкил этилади.
Давлат органлари ҳудудларидан мавсумий савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш фаолияти учун фойдаланиш мумкин бўлади

Янги тартиб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб ижара асосида ва танловсиз амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилинди

У 30.07.2025 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1076-сонли Қонуни билан тасдиқланган ва сув ресурсларини бошқариш тамойилларини белгилайди.
Болалар боғчаси учун кимларга субсидия тўланади

Моддий ёрдам бола уч ёшга тўлгунига қадар бир нафар фарзанд учун БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.
Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқотлар минтақавий базаси кенгайтирилади

Ирригация ва сув муаммолари ИТИ ҳузурида ташкил этилаётган Қашқадарё минтақавий маркази замонавий сув ҳисоби тизимларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув ресурслари сарфини ҳисоблаш ва бошқалар бўйича тадқиқотлар олиб боради.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги қандай таъминланади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли техник регламент тасдиқланди, у 6 ой ўтгач кучга киради.
Иқтидорли ўқувчилар ва педагогларнинг дам олиши қандай ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Давлат харидларининг электрон тизими қандай ташкил этилади

2025 йил 15 августдан бошлаб энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидларининг электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади.
Божхонада соҳасида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди

Тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича Апелляция кенгаши тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Фарғонада миллий чолғулар оркестри ва симфоник оркестр ташкил этилади

Уларнинг фаолияти вилоятларда миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг танланган асарларини оммалаштиришга, шунингдек истеъдодли ёш ижрочиларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқаришга кўмак бериш мақсадига қаратилади.
Электр энергиясининг технологик сарф меъёрлари қандай белгиланади

Уларни электр тармоғи эгаси, яъни тегишли ҳудудларда электр станцияси, узатиш тизими ва тақсимлаш тизимлари операторлари ҳисоблайди.
Ер қаъридан фойдаланишда давлат томонидан тартибга солиш қоидалари ўзгартирилди

Эндиликда ер ости бойликлари фонди маълумотларини юритиш Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.