Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года
К сожалению, такой публикации не существует.

Қонунчиликдаги янгиликлар

Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади

Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади

1 октябрдан Ўзбекистонда икки ойлик ободонлаштириш кампанияси бошланади, 2027 йилдан эса маҳаллаларда кўкаламзорлаштириш бўйича янги чора-тадбирлар пакети жорий этилади. Микроўрмонлар ва мини боғлар ташкил этиш, маҳаллаларга мутахассисларни бириктириш, яшил майдонлар учун ерлардан фойдаланишнинг янги қоидалари белгиланди.

Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади

Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади

«Таклиф сўрови» асосида давлат эҳтиёжлари учун харид қилиниши мумкин бўлган сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тасдиқланди. Бундай харидлар қиймати БҲМнинг 2 500 бараваридан ошмаслиги керак.

Ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизими ислоҳ этилмоқда

Ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизими ислоҳ этилмоқда

Президент фармони билан энергетика соҳасини ривожлантиришнинг янги тамойиллари, жумладан, бозор механизмларини кучайтириш, рақобатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш белгиланди. 2026 йил якунига қадар истеъмолчиларни 2050 йилгача энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Тошкентда жарима майдончаларига оид маълумотлар электрон форматга ўтказилади

Тошкентда жарима майдончаларига оид маълумотлар электрон форматга ўтказилади

2026 йил 1 октябрдан бошлаб тажриба тариқасида жарима майдончаларига ушлаб турилган автомобилларни олиб кириш, сақлаш, ҳисобга олиш ва олиб чиқиш «Жарима майдончаси» электрон модули орқали амалга оширилади. Транспортни олиб чиқиш учун рухсатнома ҳам QR-код билан электрон шаклда расмийлаштирилади.

Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак

Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак

2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.

Талабалар ўртасида олимпиадалар ўтказиш тартиби янгиланди

Талабалар ўртасида олимпиадалар ўтказиш тартиби янгиланди

Талабалар ўртасида ўтказиладиган республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари шунингдек, уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади. Халқаро олимпиадада биринчи ўрин учун талабага БҲМнинг 100 баравари, ўқитувчига БҲМнинг 50 баравари миқдорида мукофот берилади.

Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда

Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда

Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.

Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади

Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасалари пуллик хизматлар кўрсатиши, ўз маҳсулотларини сотиши ва мулкини ижарага бериши мумкин бўлади. Олинган даромадлар ҳисобидан ходимларга лавозим маошининг 300 фоизигача устамалар белгилаш ва ҳар чоракда беш ойлик маошгача мукофотлар тўлашга рухсат берилади.

Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул

Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул

Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.

Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади

Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.

Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда

Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти қошида ўсимликларни «in vitro» усулида етиштириш технологиясини жорий этиш, узумнинг янги навларини тарқатиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий ресурстежамкор усулларни жорий этиш бўйича тажриба станцияси ташкил этилади.

Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади

Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади

«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.

Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

Бир қатор НҲҲга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун масъул шахслар томонидан уларга нисбатан жисмоний зўравонлик, камситиш ва ҳақорат қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Болаларга нисбатан зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган педагоглар бир йилга педагогик фаолиятдан четлаштирилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади

2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади

Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади

Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.

Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.

Статистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

Статистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

У замонавий халқаро стандартларга ўтиш, маъмурий ва рақамли маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, сунъий интеллект технологияларини жорий этишни назарда тутади. 2030 йилгача кичик бизнесга ҳисобот юкини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган.

Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди

Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди

Президент суд органларини фақат Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни мустаҳкамловчи қонунни имзолади. Иқтисодий вазият ёки бюджет тақчиллигининг ўсишидан қатъи назар, судлар фаолияти учун харажатлар қисқартирилмайди, судлар эса бюджет лойиҳасини тайёрлашда мустақил иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Тошкент халқаро молия маркази Директорлар кенгашининг вазифалари белгиланди

Тошкент халқаро молия маркази Директорлар кенгашининг вазифалари белгиланди

«Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.