Газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларда ўтказилган хатлов ва кўрик далолатномалари бир сутка давомида “HGT Billing” тизимига киритилмаган бўлса, ушбу далолатномалар ҳақиқий эмас деб топилади.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2026 йилдаги 224-сон қарори "Face-ID" ва "Mobile-ID" тизимларидан фойдаланишни, ЯИДХП орқали масофадан рўйхатдан ўтиш имкониятини назарда тутади, шунингдек рўйхатдан ўтказишни рад этиш ва бекор қилиш асосларини аниқлаштиради.
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари жорий этилади
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартлари”ни жорий этиш ва ушбу стандартлар асосида ҳисобот тайёрлаш қоидалари тасдиқланди.
Экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди
Юридик шахслар учун атроф-муҳитни ифлослантирганлик, дарахтларни ноқонуний кесганлик ва рухсат этилган чиқиндилардан ошиб кетганлик учун жарималарни бир неча баробар оширишни назарда тутувчи молиявий санкциялар тизими жорий этилмоқда.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.
Коррупцияга қарши курашишда ҳокимларнинг масъулияти оширилади
ЎРҚ-1142-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига коррупциянинг олдини олиш, одил судловга эришишни кенгайтириш ва суд жараёнларини оптималлаштириш учун янги механизмларни яратишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
Президентнинг ПҚ-161-сон қарори ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлиги оширилади
Президентнинг 29.04.2026 йилдаги ПФ-70-сон Фармони энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
ЯИДХПда тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестри ишга туширилади
Бу жорий этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базаси бўлиб, соҳадаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлайди.
Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими оптималлаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор аграр ва озиқ-овқат экинларига субсидияларни тақсимлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд бюрократик юкни бартараф этишга қаратилган.
Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритилганлик тўғрисидаги гувоҳномани қандай олиш мумкин
Энди юридик шахсни Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун янги давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.
Ногиронлар учун янги хизматлар
Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун ижтимоий хизматлар, шунингдек, жисмоний ва ақлий ривожланишида туғма нуқсонлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди
Ҳужжатда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўналишлари белгиланган.
Қайси дори воситалари реимбурсация дастурига киритилган
Ҳужжат аҳолига амбулатор тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, соҳага давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган.
Маданият ва санъат соҳасида янги молиялаштириш тизими жорий этилади
Ҳужжат маданият ва санъат соҳасида лойиҳавий ва натижага қаратилган молиялаштириш тизимини жорий этишга, шунингдек давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) кенгайтиришга қаратилган.
«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини кимлар олади
Ҳужжатнинг мақсади аҳоли саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини ва инсон фаровонлигини таъминлаш учун шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Ҳайвонларнинг қайси юқумли касалликларида карантин жорий этилади
Қоидалар юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун чеклов чораларини қўллаш тартибини, шунингдек, чет элдан олиб кирилаётган ҳайвонларни карантинга олиш тартибини белгилайди.



