Вазирлар Маҳкамаси давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланишнинг янги қоидаларини тасдиқлади. Ҳужжатда уларни кўчириб ўтказиш, санитар кесиш, рухсатномалар бериш тартиби, шунингдек, қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда қўшимча талаблар белгиланган.
Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади
Фуқаролар томонидан давлат субсидиясидан фойдаланган ҳолда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални шакллантириш учун мақсадли ипотека депозитларини очишни назарда тутувчи тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
Пахта-тўқимачилик тармоғига қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари кўрсатилади
Пахта-тўқимачилик кластерларининг молиявий барқарорлигини ошириш, пахта толасини чуқур қайта ишлашни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди. Субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, барқарор корхоналар учун ҚҚСнинг тезлаштирилган қайтарилиши кўзда тутилган.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Атом энергетикаси соҳасида минтақавий билим ва кўникмалар маркази ташкил этилади
Марказ атом энергетикаси соҳасида таълим дастурлари, илмий ишланмалар ва халқаро лойиҳалар учун платформага айланади. Марказий Осиё давлатларидан келган мутахассислар замонавий симуляторларда таълим олишлари ва амалий машғулотлар ўтказишлари мумкин бўлади.
Тадбиркорларни текшириш хавфни таҳлил қилишга асосланган ёндашувга ўтказилади
"Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими текширишлар ва профилактик тадбирлар зарурлигини аниқлайди. Хавф даражаси паст бўлган субъектлар текширувлардан озод этилади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захираларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган молиявий ва моддий захираларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг янги қоидаларини белгилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
Қимматли қоғозлар билан РЕПО битимларини амалга оширишнинг янги тартиби тасдиқланди
ИЛМА қимматли қоғозлар билан РЕПО битимларини амалга ошириш тартибини тасдиқлади. Ҳужжат бозор иштирокчилари ўртасида акциялар, облигациялар ва ҳосилавий қимматли қоғозлар билан бундай битимларни тузиш, ижро этиш ва назорат қилиш қоидаларини белгилайди.
Туман ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш жадаллашади
Президентнинг 25.06.2026 йилдаги ПФ-119-сон Фармони билан айрим НҲҲларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Болалар боғчаларининг тажрибали ходимлари дуал олий таълим олишлари мумкин бўлади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиз педагогика олий таълим муассасаларида мактабгача таълим соҳасида мутахассисларни тайёрлашнинг жаҳон илғор тажрибаларига йўналтирилган дастурлари жорий этилади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.





