Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как воскресенье в отпуске влияет на размер отпускных Как заполнять отчетность по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке Пример заполнения отчетности по НДФЛ и социальному налогу в проактивном порядке
  • www.norma.uz
  • Разное
  • ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ДОИРАСИДА ВАҚТИНЧА МEҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК НАФАҚАСИНИ ТЎЛАНИШИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ДОИРАСИДА ВАҚТИНЧА МEҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК НАФАҚАСИНИ ТЎЛАНИШИ БЎЙИЧА

25.06.2026

АМАЛИЙ ИНФО-КИТ 

 

Мазкур инфо-кит кимлар учун?

 

Ушбу инфо-кит иш берувчилар, ходимлар билан ишлашга масъул бўлинмалар ва ҲР-мутахассислар ҳамда ҳисобчилар учун давлат ижтимоий суғуртаси тизими доирасида:

  • меҳнатга лаёқатсизлик варақалари;
  • вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари;
  • суғурта бадаллари;
  • маълумотларни ахборот тизимларига киритиш бўйича кундалик иш фаолиятда фойдаланиш учун амалий қўлланма сифатида ишлаб чиқилган.

 

Мақсад: хатоларни камайтириш, жараёнларни соддалаштириш ҳамда қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш.


 

1. Асосий тушунча

 

Давлат ижтимоий суғуртаси — бу меҳнат фаолияти давомида суғурта бадаллари тўланиши эвазига касаллик ва ҳомиладорлик сабабли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларида даромадни қисман қоплаб, ишловчи фуқароларни ижтимоий ҳимоясини кафолатловчи тизим.

 

Муҳим янгилик:

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тўлаш йўлга қўйилади.

Бунда нафақа:

  • меҳнатга лаёқатсизлик даврининг бир календарь йилдаги биринчи 5 куни учун – иш берувчи томонидан;
  • 6-кундан бошлаб – Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан тўлаб берилади.

 

2. Мажбурий суғурталанадиган шахслар

 

Қуйидаги шахслар давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий тартибда қамраб олинади:

  • меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходимлар;
  • фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишловчилар;
  • юридик шахс раҳбари сифатида фаолият юритувчи фуқаролар.

 

3. Ихтиёрий суғурталанадиган шахслар

 

Қуйидаги шахслар давлат ижтимоий суғуртаси тизимида ихтиёрий иштирок этиши мумкин:

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари бўлган ҳунармандчилик субъектлари;
  • юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзолари;
  • Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган савдо уйлари, ваколатхоналар ва ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • ишламайдиган фуқаролар, агар улар учун суғурта бадали эри (хотини) томонидан тўланса;
  • юридик шахс муассислари (иштирокчилари) сифатида даромад оладиган фуқаролар;
  • қонунчиликка мувофиқ солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти иш берувчи зиммасига юклатилмаган манбалардан даромад оладиган фуқаролар;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

 

4. Иш берувчининг асосий мажбуриятлари: 

 

✅ меҳнат шартномаларини, шунингдек уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ)да ўз вақтида рўйхатга олиш;

✅ ходимларга бериладиган барча турдаги таътилларни ЯММТга киритиш;

✅ фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни ЯММТда рўйхатга олиш;

✅ ходимларнинг аввалги меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни ЯММТга тўлиқ киритиш;

✅ суғурталанган шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра бир календарь йил давомида 2 иш кунидан кўп бўлмаган иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилганлигини ҳисобга олиш;

✅ бир календарь йилдаги меҳнатга лаёқатсизлик даврининг биринчи 5 куни учун нафақани тўлаш.

Эътибор беринг! Маълумотларнинг кеч ёки нотўғри киритилиши нафақанинг нотўғри ҳисобланишига, нафақа тайинланмаслигига ҳамда қўшимча текширувлар ва низоларга сабаб бўлиши мумкин.


 

5. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси

 

А) Нафақа олишнинг асосий шарти

  • расмий бандлик мавжуд бўлиши;
  • камида 6 ойлик суғурта стажига эга бўлиш.

 

Б) Нафақа тўланадиган давр

Касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бир календарь йилда жами 182 кунгача бўлган давр учун тўланади.

 

Болани парвариш қилиш ҳолатлари 

 

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси суғурталанган шахс (ота-она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, васий ёки ҳомий)га касалланган фарзандини парваришлаш учун очилганда нафақа тўланадиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври қуйидагича узайтирилади:

  • 14 ёшгача бўлган фарзанд учун — қўшимча 20 календарь кун;
  • 16 ёшгача ногиронлиги бўлган фарзанд учун — қўшимча 40 календарь кун.

 

Г) Нафақа миқдори

Суғурта стажига қараб:

Суғурта стажи

Нафақа миқдори

6 ойдан 8 йилгача

Ўртача иш ҳақининг 60%

8 йил ва ундан ортиқ

Ўртача иш ҳақининг 80%

 

Д) Қўшимча имтиёзлар

Қуйидаги тоифалар учун нафақа миқдори 20 фоиз бандга оширилади:

  • И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • қарамоғида 18 ёшга тўлмаган 4 нафар ёки ундан ортиқ фарзанди бўлганлар;
  • фарзандларидан камида биттаси ногиронлиги бўлган шахслар.

 

Э) Нафақа камайтириладиган ҳолат

Бир календарь йил давомида (ҳомиладорлик ва туғиш ҳолатлари бундан мустасно) меҳнатга лаёқатсизлик даври 77 календарь кундан ошса, кейинги кунлар учун нафақа ҳисоблашда қўлланиладиган стаж коэффициенти 10 фоиз бандга камайтирилади.


 

6. Энг кўп учрайдиган хатолар 

❌ Ходимни ишга кеч расмийлаштириш;

❌ Меҳнат стажи ҳақидаги маълумотларни тўлиқ киритмаслик;

❌ Ахборот тизимига маълумотларни кеч киритиш;

❌Нафақани кўпайтириш мақсадида иш ҳақини сунъий ошириш ва кейинчалик ҳисоботларни ўзгартириш.


 

7. Тезкор савол-жавоб

 

Ходим нафақани қаердан олади?

 

Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан тўланади.

 

Иш берувчи нафақа учун жавобгарми?

 

Нафақанинг асосий қисми учун эмас. Бироқ маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.

 

Ариза топшириш талаб этиладими?

 

Йўқ. Жараён проактив тарзда амалга оширилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан сўнг, унга доир маълумотлар ахборот тизимлари орқали автоматик равишда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига юборилади. Жамғарма олинган маълумотлар асосида суғурталанган шахснинг нафақа олиш ҳуқуқини текширади, нафақа миқдорини ҳисоблайди ва тўловни олувчининг ижтимоий картасига ёки банк картасига ўтказади.

 

Нафақа қандай тарзда тўланади?

 

Ижтимоий карта ёки банк картасига ўтказиб берилади.


 

8. Иш берувчилар учун асосий хулоса 

 

Янги тизим:

✔ иш берувчиларни ортиқча молиявий юкдан озод қилади;

✔ ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиради;

✔ шаффофлик ва адолатни таъминлайди;

✔ инсон омили билан боғлиқ хатоларни қисқартиради.

 

Асосий тамойил


Тўғри маълумот → тўғри ҳисоб-китоб → ўз вақтида тўлов → ишончли тизим